Самарқанд шаҳрида 2022-2030 йилларда жамоат транспорти тармоғини ривожлантириш мақсадида транспорт вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда “Симетра” хорижий компанияси ҳамкорлигида мастер-режаси ишлаб чиқилган. Унда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш бўйича тадбирларда максимал самарадорликка эришиш учун аниқ механизм ҳамда ҳолатни баҳолаш воситасини яратиш, транспорт ва жамоат транспорти инфратузилмасини уйғунлашган ҳолда ривожлантиришнинг манзилли тадбирларини ишлаб чиқиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Акобир Ашуров иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

– Мастер режада кўзда тутилган янги 8 та магистрал ва 33 та етказиб берувчи йўналишларни ташкил этиш юзасидан “Вилоятда очилиши режалаштирилаётган йўналишларнинг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича” комиссиянинг хулосаси тасдиқланди, – деди А.Ашуров. – Шаҳар автобус йўналишларининг такрорланиш даражаси 40 фоизга камайтирилади ва замонавий автобус ва электробусларнинг янги йўналишларга жойлаштирилиши билан Самарқанд шаҳридаги 2 та микроавтобус ҳамда 20 дан ортиқ автобус йўналишлари тугатилади, қолганлари оптималлаштирилади.

Ҳаракат таркибини барча қулайликларга эга бўлган замонавий катта ва ўрта сиғимли автобуслар билан янгилаш мақсадида шаҳар жамоат транспорти йўналишларига Хитойда ишлаб чиқарилган катта сиғимли автобуслар жойлаштирилмоқда. Биринчи босқичда келтирилган 20 та автобус янги ташкил этилган учта йўналишда йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.  

Бугунги кунда жамоат транспортида шаҳарнинг бир нуқтасидан иккинчисига энг узун йўналиш бўйича узоғи билан 30 дақиқада етиб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида биринчи босқичда Бўстонсарой ва Ибн Сино кўчаларида 5,5 километр масофада жамоат транспорти учун алоҳида йўлак ташкил этилмоқда.

А.Ашуровнинг қайд этишича, шаҳар жамоат транспорти йўналишларида хизмат кўрсатиб келаётган ташувчиларга ҳар бир йўловчини ташиш харажати ва чекланган тариф ўртасидаги тафовутни автоматлаштирилган тўлов тизими ёрдамида қоплаб бериш тизими йўлга қўйилди. 2022 йил ноябрь ойига қадар шаҳар атрофи йўналишларида автобусда йўловчи ташувчи корхоналарга 1 миллиард 370 миллион сўмлик субсидия олиш учун ҳужжатлар маҳаллий кенгашга тақдим этилди ва 717 миллион 480 минг сўм ташувчиларга тўлаб берилди.  

Давлатимиз раҳбари ҳузурида 2022 йил 29 апрель куни Самарқанд шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирларига бағишланган тақдимот давомида Самарқанд шаҳрида автобусда йўловчи ташувчи корхоналарга йўловчиларни ташишдан кўрилган зарарларни қоплаб бериш вазифаси қўйилган эди. Бунда “АТТО” электрон тўлов тизими орқали тўланган суммадан кўрилган зарар 2022 йил 1 ноябрь ҳолатида 65 миллион 754 минг сўм пул маблағлари ташувчиларга тўлаб берилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун 350 та электробус харид қилиш ҳамда улар билан боғлиқ инфратузилмани яратиш бўйича умумий қиймати 95 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Айни пайтда вилоят транспорт бошқармаси муассислигидаги “Самарқанд йўловчи транс” давлат корхонаси томонидан электробусларни олиб келиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, дастлабки 100 дона электробусларни харид қилиш юзасидан халқаро тендер жараёнлари бошланган.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларида жамоат транспортида бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар рўйхатга олиниб, 10048 нафар имтиёзга эга фуқаро реестри шакллантирилди. Айни пайтда бу имтиёздан фойдаланувчилар (гувоҳнома олганлар) 1034 нафарни ташкил этмоқда.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандга 350 дона электробус олиб келиш учун ЕТТБ кредит ажратади