Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан бугун Жомбой туманидаги Қорақасмоқ отчопарида улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда юртимизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан чавандозлар иштирок этди.
Мусобақада чаққон, эпчил чавандоз ва полвонлар асосий совринлар — туя, той, тана, гилам ва кўплаб соврин ҳамда пул мукофотларини қўлга киритди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан қўйилган бош соврин – “Cobalt” автомобили пайариқлик полвон Ихтиёр Толиповга насиб этди. У тошкентлик чавандоз Сарвар Умурзоқовнинг “Бодом” лақабли отида ушбу мукофотга сазовор бўлди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА