Самарқанд шаҳрида ана шундай имкониятга эга 100 ўринли хусусий клиника фойдаланишга топширилди.

Клиника таъсисчиси Насимжон Комиловнинг таъкидлашича, лойиҳанинг умумий қиймати 15 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва унинг 3 миллион доллари хорижий инвестиция ҳисобланади.

Клиникада 55 турдаги тиббий хизмат кўрсатиш учун имконият яратилган. 5 та жарроҳлик операция хонаси, 10 ўринли жонлантириш бўлими ташкил этилган.  

– Муассаса Туркиянинг Анадолу клиникаси билан ҳамкорликда иш олиб боради, – дейди клиника директори Рамиль Купадзе. – Барча тиббий ускуна ва жиҳозлар нуфузли хорижий компаниялардан харид қилинган. Жумладан, Жанубий Кореянинг “Revo I” роботлаштирилган жарроҳлик комплекси, Германиянинг “Brainlab ner”  нейроинновацион ускунаси, Япониянинг “Олимпус” видео эндоскопик жамланмаси келтирилган. Ушбу технологиялар орқали онкологик касалликларга чалинган беморларда ҳам юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини бажариш мумкин. Шунингдек, нейрохирургия, урология, гинекология ва лор касалликлари замонавий ташхислаш ва даволаш ускуналари ёрдамида даволанади. Эндиликда Самарқандда илк бор роботлаштирилган операция амалга оширилади.  

Тиббиёт масканининг очилиш маросимида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, мазкур клиника аҳолига замонавий тиббий хизматлар кўрсатишига ишонч билдирди.  

Клиникада 190 нафар маҳаллий ва Туркия ҳамда Кореядан келган тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатади.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда жарроҳлик амалиёти робот ёрдамида бажарилади