Самарқандда заргарлик саноатини ривожлантириш ва унинг истиқболларига бағишланган кўргазма-савдо ярмаркаси ташкил қилинди. Унда Тошкент шаҳри, Наманган ва Самарқанд вилоятларида заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, заргарлик ва савдо корхоналари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 18 майдаги “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2022 йил 23 декабрдаги “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида маҳаллий заргарлик брендлари тарғиботини кучайтириш, шу жумладан, заргарлик кўргазмалари ва ярмаркаларини ташкил этиш, уларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кенг иштирокини таъминлаш кўзда тутилган.  

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган кўргазма-савдода “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъуллари иштирок этиб, юртимизда заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.  

– Президентимизнинг тегишли фармон ва қарорлари асосида соҳа ривожи учун яратилган имконият ва имтиёзлар заргарлик тармоғини ривожлантиришда алоҳида аҳамиятга эга, – дейди “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси раиси маслаҳатчиси Дилшод Саломов. – Бунда яратилган имтиёзлар муҳим ўрин тутади. Айни пайтда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун хомашё хариди борасида яратилган енгилликлар мазкур йўналишдаги тадбиркорлик субъектлари учун ҳам, якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам энг муҳим имтиёзлардан бири. Бугунги кунда соҳани янада ривожлантириш мақсадида республикамизнинг еттита шаҳрида заргарлик маркази очиш кўзда тутилган. Бундай марказларнинг биринчиси Самарқанд шаҳрида ташкил қилинмоқда ва бунинг учун қулай ҳудудда бино танланиб, қиймати 20 миллиард сўм бўлган лойиҳа ишлаб чиқилган. Мазкур лойиҳа амалга ошиши билан жорий йилда 150 та, 2024 йилда эса 200 та иш ўрни яратилади. "Устоз-шогирд" анъанаси асосида бу йил 100 нафар шогирд тайёрланиши кўзда тутилгани ҳолда келгуси йилда бу кўрсаткични бир неча баробар  ошириш кўзда тутилган. Бугунги кунда ташаббускорларнинг таклифлари ўрганилмоқда.  

[gallery-13534]

Кўргазма-савдо ярмаркасида заргарлик корхоналари билан бирга якка тартибда фаолият юритаётган ҳунарманд заргарлар ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. Хусусан, ярмаркада 6 нафар самарқандлик заргар қатнашди.  

– Йигирма йилдан буён заргарлик фаолияти билан шуғулланиб келаман, – дейди заргар Ҳасан Қурбонов. – Бугунги кунда Самарқанд шаҳридаги Ёминий маҳалласида яшаб, шу ерда мўъжазгина устахонада фарзандларим билан биргаликда фаолият юритяпман. Шу пайтгача йигирмадан ортиқ шогирд тайёрладим. Ҳукуматимиз томонидан заргарлик соҳасини ривожлантиришга берилаётган эътибор янада самарали фаолият юритишимиз учун замин яратмоқда. Хусусан, хомашё – олтин, кумуш, қимматбаҳо тош ва металларни харид қилишда имтиёзларга эга бўлдик. Айни пайтда йилига 50 нафар шогирд тайёрлаш имкониятига эга лойиҳа устида ишлаяпман. Фаолиятимни кенгайтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни мақсад қилганман.  

Самарқандда ўтказилган заргарлик буюмлари кўргазма-савдо ярмаркаси заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи ва ушбу йўналишда ўз фаолиятини бошлаш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари учун ўзаро тажриба алмашиш имкониятини яратганлиги билан алоҳида аҳамият касб этди.  

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда Заргарлик маркази ташкил қилинади