Самарқанд шаҳри 2021 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг қиймати 3 миллиард еврони ташкил қилувчи “Яшил шаҳарлар” дастурига қўшилиш орқали барқарор ривожланишни режалаштиришни такомиллаштирадиган Ўзбекистондаги биринчи шаҳар бўлди.

Самарқанд вилояти ва шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужжана Харгитай бошчилигидаги делегация билан учрашувда мазкур лойиҳанинг биринчи босқичини амалга оширишга киришилгани маълум қилинди.

Тўрт босқичдан иборат лойиҳа доирасида “Яшил шаҳар” концепциясини ишлаб чиқиш, шаҳар инфратузилмаси ва транспорт тизимини янгилаш, қайта тикланувчи энергия манбааларидан фойдаланиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш орқали атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, яшил молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган. Бу чора-тадбирларни ўз ичига оладиган ҳаракатлар режаси халқаро ва маҳаллий маслаҳатчилар гуруҳи томонидан асосий экологик муаммоларни таҳлил қилиш ва баҳолаш натижалари, шаҳарнинг яқин 15 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси асосида тайёрланган.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов мазкур лойиҳа йирик туризм марказига айланиб бораётган Самарқанд шаҳрининг стратегик мақсадлари, экологик муаммоларни ҳал этиш, сармоя жалб этиш чора-тадбирларини белгилашга хизмат қилишини таъкидлади. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитай банк томонидан яшил иқтисодиёт дастурларини молиялаштириш учун 5 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратилганини маълум қилиб, лойиҳалар 50 дан ортиқ мамлакатни қамраб олганини қайд этди.

– Бугун биз Самарқандда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган “яшил шаҳар”ни ривожлантиришнинг 15 йиллик стратегиясини бошлашга киришдик, – деди Жужанна Харгитай. – Ушбу воқеадан келиб чиқиб, иккита асосий жиҳатга эътибор қаратмоқчиман. Биринчиси, мазкур лойиҳа асосида жорий йилнинг май ойида самарқандликлар кўриши мумкин бўлган электр автобусларнинг биринчи партиясини харид қилиш бўйича инвестиция лойиҳаси киритилган. Иккинчиси эса, лойиҳа фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Шаҳарни қандай қилиб энг яхши яшил шаҳарга айлантириш ва бунинг учун нима қилиш зарурлиги ҳақида, албатта, самарқандликлардан сўраймиз. Уларнинг фикри биз учун жуда муҳим. 

Учрашувда жорий йилнинг май ойида манфаатдор томонлар иштирокида лойиҳа бўйича биринчи учрашувни ўтказишга келишиб олинди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда “яшил шаҳар” лойиҳаси амалга оширилади