Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳрида хусусий тадбиркорлар томонидан бунёд этилган меҳмонхоналар фойдаланишга топширилди.

Мингтут маҳалласида иш бошлаган 90 ўринли “Emily grand palace” меҳмонхонасининг лойиҳа қиймати 2,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 4 қаватдан иборат кўркам бино туризмнинг замонавий барча талабларига жавоб беради. Меҳмонхона очилиши билан 18 киши доимий иш ўрнига эга бўлди.

Қўрғонча маҳалласидаги 100 ўринли “Siab” меҳмонхонаси очилиш маросимида ушбу бинони қуриш ва жиҳозлаш учун 3 миллион доллар маблағ сарфлангани айтилди.  Меҳмонхонада 48 хона, йиғилишлар зали, спортзал, сауна, очиқ бассейн, ёпиқ ва ёзги ресторан мавжуд. Бу ерда 20 та янги иш ўрни яратилган.  

[gallery-19058]

“Bog‘ishamol hotel" масъулияти чекланган жамиятининг 92 ўринли меҳмонхонаси Шаҳриобод маҳалласи ҳудудида жойлашган. Умумий қиймати 4 миллион АҚШ долларини ташкил этган мазкур меҳмонхона биноси тўрт қаватли бўлиб, бу ерда 46 та хона, ресторан, спорт зал, бассейн, трансфер хизматлари йўлга қўйилган.  

Янги объектларнинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов иштирок этиб, ушбу меҳмонхоналарнинг фаолият бошлаши билан вилоятдаги жойлаштириш воситалари сони 177 тага етганини таъкидлади. Учала меҳмонхона ҳам халқаро стандартлар даражасида қурилиб, жиҳозлангани, бу эса Самарқандда туризм соҳасини ривожлантиришга хизмат қилиши эътироф этилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда янги меҳмонхоналар очилди