Самарқанд вилоятида республика ишчи гуруҳининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллари бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Адлия, Ички ишлар вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги раҳбар ходимлари иштирокидаги қабул дастлаб Ургут туманида ўтказилди. 

Унда Ургут ва Тойлоқ туманлари аҳолиси, тадбиркорлик субъектлари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, республика ишчи гуруҳи раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев юртимизда “инсон қадри учун!” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш энг муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлади. Аммо ҳаётда турли ҳолатлар сабаб суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ муаммолар юзага келиши, камчиликларга йўл қўйилиши мумкин. Ана шундай шароитда фуқароларга енгиллик яратиш, уларнинг сарсонгарчилигининг олдини олиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида жойларда оммавий сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Мазкур тадбирларда суд-ҳуқуқ идораларининг республика даражасидаги раҳбарлари иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини эшитмоқда.  

– Онам Дилшода Мустафоеванинг пенсия билан боғлиқ мурожаатига ечим излаб турли идораларга мурожаат қилдик, лекин натижа бўлмади – дейди Ургут тумани Чоштепа маҳалласида яшовчи Комил Долиев. – Бугунги қабулда ушбу масала бўйича Олий суд масъулларига мурожаат қилдик. Муаммо шу ернинг ўзида ўрганиб чиқилиб, фуқаролик ишлари бўйича Ургут тумани судининг сайёр суд мажлиси ўтказилди ва масаламиз ҳал бўлди.  

Республикадан келган раҳбарларга ўзининг ишсизлигини айтиб, мурожаат қилган Шабнамга туманда мавжуд иш ўринлари, шунингдек, уйда ўтириб тикувчилик қилиши ва доимий даромад манбаига эга бўлиши учун тикув машинкаси ажратилиши таклиф этилди. 

– Кенагас касб-ҳунар колежини битирганман, тикувчиликка уқувим борлиги учун тикув машинкаси олишни танладим – дейди Ш.Турдиқулова.  

Оммавий қабулда Олий суд ва Бош прокуратура масуъллари фуқароларнинг алимент ундириш, уй-жойга бўлган ҳуқуқини тиклаш, жиноят ишини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ мурожаатларини эшитди. Ички ишлар вазирлиги томонидан ўндан ортиқ ёшларга паспорт ва ID-карталар топширилди, олти нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилди. Шунингдек, ички ишлар идораларида ишлаш истагида мурожаат қилган йигитларнинг масалалари ҳам белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, ҳал этилиши белгиланди.  

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, Ургут ва Тойлоқ туманлари ҳокимлари ва бошқа масъуллар оммавий қабулга келган фуқароларнинг турли соҳалар бўйича мурожаатларини эшитиб, зарур чора-тадбир белгилади. Аксарият муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Шунингдек, оммавий қабулда аввалги қабулларда масаласи ҳал бўлган фуқаролар ҳам келиб, масъулларга миннатдорлик билдирди.  

– Ўтган йил Тойлоқ туманида ўтказилган шу каби оммавий қабулда иштирок этиб, янги қурилган уйларимизни табиий газ тармоғига улаш ва қурилиш ишларининг сифатсиз бажарилгани юзасидан республика масъулларига мурожаат қилган эдик, – дейди Ургут тумани Мерганча маҳалласида яшовчи Зина Ибрагимова. – Шундан кейин масаламиз ечим топди – 180 хўжаликка табиий газ тармоғига уланди. Уйларимизни қурган қурилиш ташкилотларидан моддий ва маънавий зарар ундириш тўғрисида суд қарори қабул қилиниб, ҳозирда ижроси таъминланмоқда. Шунинг учун бугунги қабулга келиб, раҳбарларга миннатдорлик билдирдим.  

– Бировнинг кўрсатмаси туфайли ишдан бўшатилиб, тағин қамалиб кетгандим, – дейди собиқ ички ишлар ходими Камолиддин Хўжанов. – Ўтган йилги қабулда Олий суд раиси қабулига кириб, ишни қайта кўришларини сўраган эдим. Шундан сўнг, судда айбсизлигим исботланди ва оқландим. Ҳозирда ишга тиклаш масаласи кўрилмоқда. Оммавий қабул ўтказилаётган жойда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Давлат хизматлари маркази томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилди. 

Республика ишчи гуруҳининг Самарқандда тўрт кун давом этадиган оммавий қабулларида вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари қамраб олинади. Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ҳам янги ҳафтани Самарқанд шаҳрида сайёр қабул ўтказиш билан бошлади. Маълумотларга кўра, қабул давомида 500 нафарга яқин фуқаронинг мурожаати эшитилди.  

[gallery-6458]

Ғ.ҲАСАНОВ,  
А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда янги ҳафта оммавий қабуллар билан бошланди