Ўтган йили қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорига асосан Туркия Республикасининг Самарқанддаги Бош консулхонаси очилиши маълум қилинган эди.

Бу халқларимиз ўртасидаги ўзаро дўстлик, ҳамкорлик алоқларини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлиб, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик ҳар бир соҳада кўзга ташланмоқда.  

Бош консулхонанинг очилиш маросимида иштирок этган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Туркиянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ўлған Бекар сўзга чиқиб, ўзбек ва турк халқларининг илдизи бир эканлигини таъкидлаб, икки мамлакатнинг ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқлари тарихан чамбарчас боғлиқ эканлигини эътироф этди.

Жумладан, Мавлуд Чавушўғли Ўзбекистонда ташкил этилган Бош консулхона хорижий давлатлар ичида дастлабкилардан бири эканлигини қайд этди. Бу консулхонада Туркиянинг мамлакатимиздаги фуқаролари  билан бирга юртдошларимизга хизмат кўрсатади.

Ташқи ишлар вазири А. Комилов ҳам қардош Туркия давлати билан алоқаларимиз тобора мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлаб, юртимизда элчихонаси ва Бош консулхонаси ташкил қилган илк давлатлардан бири эканлигини эътироф этди. Шунингдек, Ташки ишлар вазири мазкур консулхона ўзаро ҳамкорлигимизни янги босқичга чиқишига, маданий, ижтимоий-иқтисодий, туризм ва ҳудудлараро муносабатларимизнинг истиқболига хизмат қилади, дея таъкидлади.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ҳамда Туркиянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ўлған Бекар иштирокида Бош консулхона расман очилди.  

– Бош консулхонамизнинг муқаддас Самарқандда ташкил этилганлиги ҳам алоҳида аҳамиятга эга, – деди ОАВга интервью берган Мавлуд Чавушўғли. – Чунки қадимда ҳам Буюк Ипак йўли марказида жойлашган Самарқанд илм-фан, маданият маркази сифатида бутун дунёга зиё таратган. Бизнинг Бош консулхонамиз мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлигимизнинг боқийлигига, ҳамкорлигимизнинг ривожига хизмат қилади. Ана шу эзгу мақсадда бу муқаддас заминни танладик.  Биз Самарқандга келишдан аввал Хоразм ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиб келдик. Ўзбекистон бизнинг ота юртимиз эканлигини алоҳида таъкидлайман. Бу замин дунё илм-фанига бешик бўлган муқаддас юрт. Берунийлар, Хоразмийлар, Фарғонийларни камолга етказган. Динимиз асосчилари Бухорий, Мотуридий, Термизий, Нақшбандийларни дунёга келтириб, йўлимизни ёритган бебаҳо замин. Шундай экан, ота юртимиз билан муносабатларимизни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратамиз. Хабарингиз бор, Самарқанддан Туркияга тўғридан-тўғри авиярейслар ташкил қилинган. Бу ҳам халқларимиз яқинлигига хизмат қилмоқда. Турк авиакомпаниялари айни пайтда Бухорога худди шундай рейсларни ташкил этиш устида иш олиб бормоқда. Ташриф давомида пойтахтда ўтадиган учрашувларимизда қатор стратегик келишувлар бўйича ўзаро фикрлашамиз.

Меҳмонлар ташриф давомида Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди.

[gallery-1462]

Ғ.ҲАСАНОВ,  

А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда Туркиянинг Бош консулхонаси иш бошлади