Хитойнинг Шандун провинцияси партия қўмитаси котиби Лин У бошчилигидаги делегация 5-6 сентябрь кунлари Самарқандда меҳмон бўлди.

Ташрифнинг дастлабки куни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва жаноб Лин Унинг учрашувида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашилганди. 6 сентябрь куни эса Самарқанд халқаро туризм марказида “Меҳмондўст Шандун сифатли маҳсулотлари билан” номли тақдимот ҳамда кўргазма ўтказилди.  

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, Шандун провинцияси партия қўмитаси котиби Лин У сўзга чиқиб, ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун давлат раҳбарлари томонидан белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида икки минтақа раҳбарияти томонидан тадбиркорларга ҳар томонлама қулай шароит ва имкониятлар яратиб берилишини таъкидлади.  

– Биз кеча Шандун провинцияси раҳбарияти ва делегация аъзолари билан савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикрлашиб олдик, икки томон учун ҳам манфаатли келишувларга эришдик, – деди Э.Турдимов. – Бугун Самарқанд Ўзбекистондаги жадал ривожланиб бораётган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Ўз навбатида Шандун провинцияси ҳам Хитойнинг йирик ишлаб чиқариш, савдо ва саноат ривожланган минтақаларидан биридир.  

Провинциянинг йиллик ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 1 триллион 300 миллиард АҚШ долларини ташкил этади ва Хитой минтақалари орасида учинчи ўринда туради. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш бўйича эса биринчи ўринда. Бу тажриба биз учун жуда асқотади ва шунинг учун ҳам кеча вилоятимизнинг Пахтачи ва Нарпай туманларини Шандун тажриба асосида ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдик.  

[gallery-13466]

Умуман, хитойлик ҳамкорларимизнинг Самарқандга ташрифи икки томон тадбиркорлари учун истиқболли ҳамкорликда янги саҳифа очади. Биз Шандундан келадиган ҳар бир ишбилармон, инвесторни қўллаб-қувватлаш ва самарали ишлаши учун шароит яратиб беришга тайёрмиз.  

– Хитой Халқ Республикаси Раиси жаноб Си Цзин Пин Ўзбекистон билан ҳамкорликка жуда катта эътибор қаратади, – деди Шандун провинцияси партия қўмитаси котиби Лин У. – Кейинги йилларда икки давлат раҳбарлари бир неча бор Ўзбекистон ва Хитойда учрашиб, алоқаларни янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришди. Шу асосида минтақалар ўртасида ҳамкорликнинг ривожланиб бораётгани жуда қувонарли. Жумладан, Шандун провинцияси ва Самарқанд вилоятининг биродарлашган ҳудудлар сифатида савдо-иқтисодий алоқаларимиз йил сайин кенгайиб бораётгани бизга мамнуният бағишлайди. Самарқандга бу галги ташрифимиз ҳам ўзаро ҳамкорлигимизда янги саҳифа очишига ишонамиз. Бинобарин Самарқанд Ўзбекистон иқтисодиёти, тарихи ва маданиятида қанчалик муҳим ўрин тутса, бизнинг провинция ҳам Хитойда шундай мақомга эга.  

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь видеомурожаат йўллади. Тақдимотда вилоятимиз ҳамда Шандун провинцияси раҳбарияти, туризм соҳаси вакиллари, тадбиркорлар сўзга чиқиб, ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги, саноати, сайёҳлик, машинасозлик, кимё технологиялари бўйича мавжуд имконият ва салоҳияти ҳақида маълумот берди.  

Тадбир якунида Самарқанд вилояти Шандун провинцияси ўртасида 2023-2025 йилларда дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга доир меморандум имзоланди.  

Ғ. ҲАСАНОВ, А. ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда Шандун провинцияси тақдимоти ўтказилди