Самарқанд шаҳрида Осиё хотин-қизлари форуми ўз ишини бошлади.

“Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув” мавзусига бағишланган форумда Осиёнинг етакчи аёл раҳбарлари, фаол хотин-қизлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.   

Жумладан, улар орасида 30 дан ортиқ хорижий давлатдан 81 нафар нуфузли меҳмон – Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентларининг аёл аъзолари, ҳукуматлари раҳбарлари, 40 нафардан ортиқ хорижий давлатнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари ҳамда хорижий ташкилотлар вакиллари, шунингдек, маҳаллий давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, мамлакатимиздаги аёл раҳбарлар, ишбилармон аёллар, сиёсатшунослар, ижтимоий соҳа фаоллари, олимлар, иқтисодиёт тармоқлари ва турли соҳалар вакиллари ва фаол хотин-қизлар бор.  

Айтиб ўтиш керакки, мазкур форумни ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида илгари сурилган. Бундан кўзланган мақсад минтақа мамлакатлари етакчи аёлларининг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг давлат ва жамият бошқаруви ҳамда иқтисодиётдаги иштирокини янада кенгайтириш борасида тажриба алмашишини таъминлашдир.  

Форумнинг очилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган табригини  Сенат Раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.    

Форумнинг асосий қисмида BMT Бош котиби ўринбосари ва “БМТ-Аёллар” тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус, BMTнинг Женевадаги бўлими бош директори Татяна Валовая, Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг ҳамда делегация раҳбарлари табрик нутқлари билан иштирок этди.    

Форум 8 параллель сессия доирасида ўз ишини давом эттиради. Иштирокчилар хотин-қизларнинг фан, таълим ва инновацион фаолиятдаги иштироки ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланиши, ҳозирги глобал иқтисодиётда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш орқали камбағалликни камайтириш, тадбиркорлик, етакчилик ва инновацияларга жалб этиш масалаларини муҳокама қилади.  

Бундан ташқари, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда хотин-қизларнинг иштироки масаласи кўриб чиқилади. Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, бизнес ва жамиятда уларнинг иштирокини рағбатлантиришда парламентларнинг ўрни, гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш, молиявий имкониятлардан фойдаланишда гендер тафовутни бартараф этиш, хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.  

“Яшил” иқтисодиётни тарғиб қилиш, иқлим ўзгаришининг минтақадаги гендер муаммоларга таъсири масаласида ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг илғор тажрибаси ва инновацион ёндашувлари ҳам кўриб чиқилади. Форум якуни бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилиниши назарда тутилган.  

Норгул Абдураимова,  

Ғолиб Ҳасанов,  

Алишер Исроилов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда Осиё хотин-қизлари форуми бошланди