Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) 2015 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Пекинда жойлашган. Осиё қитъасида замонавий ва ишончли инфратузилмани шакллантиришга кўмаклашадиган мазкур ташкилотнинг асосий фаолият йўналиши ижтимоий-иқтисодий ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган. Банк дунёнинг турли мамлакатларида инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда фаол қатнашмоқда.

Мамлакатимиз 2016 йилнинг ноябрь ойида банкни таъсис этиш тўғрисидаги битим доирасида давлатнинг ички тартиб-таомилларини бажарди ва ушбу халқаро молия институтининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди. 

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский билан суҳбатимиз ОИИБнинг мамлакатимиздаги фаолияти, жумладан, банк томонидан молиялаштирилган амалдаги ва келгусидаги лойиҳалар, Самарқандда 2024 йилнинг 25–26 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган банкнинг 9-йиллик йиғилишига бағишланди.

– Нима учун банк ривожланишнинг асосий йўналиши сифатида инфратузилмага алоҳида эътибор қаратади? 

– Банкнинг вазифаси мижозларга экологик, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётийликни таъминлаш билан бирга, технологик инновациялар билан эртанги кун учун инфратузилмани қуришга имкон беришдир, дейди К. Лимитовский. – Инфратузилма ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларига йўналтирилган инвестицияларимиз барқарор иқтисодиётни таъминлаш ва инфратузилма алоқаларини яхшилашга қаратилган. ОИИБ сифатида биз ўзимизни иккита асосий йўналишда кўрамиз. Биринчиси, бизнинг қарашларимиз ва i4t молиялаштириш мандатига эътибор қаратиш, барқарор инфратузилмани яратиш, аъзоларимиз келажакдаги инқирозларга яхшироқ қарши туришлари ва барқарор ривожланишга эришишлари бўлса, иккинчиси, аъзоларимизни мураккаб ва ОИИБ мандатига мувофиқ олдиндан айтиб бўлмайдиган макроиқтисодий шароитда қўллаб-қувватлаш учун антициклик молиялаштиришни таъминлашдир.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган лойиҳаларимиз бор. Бу йил Самарқандда бўлиб ўтадиган йиллик учрашувда уларни эълон қиламиз.

– Ўзбекистон ўз фуқароларининг ижтимоий фаровонлигини ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиб, жадал ривожланмоқда. ОИИБнинг эртанги кун инфратузилмасини молиялаштириш миссияси Ўзбекистоннинг устувор йўналишларига жуда мос келади. Ўзбекистонда иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда ОИИБ ўрни қандай? 

–Биз 2016 йилдан буён Ўзбекистонда ўтиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бизнинг ҳамкорлигимиз фаол ривожланмоқда. ОИИБнинг Ўзбекистондаги тасдиқланган операциялари 3,1 миллиард АҚШ долларидан ошди. 2024 йил январь ойида биз Пекиндаги ОИИБ штаб-квартирасида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиш шарафига муяссар бўлдик. Ушбу ташриф Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасидаги ҳамкорлик масаласида муҳим босқич бўлди. Учрашув давомида 2,6 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги уч йиллик инвестиция дастури имзоланди. Инвестиция дастури Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг иқлим ўзгаришига қарши курашиш, энергетик ўтишга кўмаклашиш, мамлакат транспорти ва электр узатиш тармоқларини такомиллаштириш, шунингдек, рақамли инфратузилманинг ишончли тармоғини ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларни  қамраб олган. 

ОИИБ Ўзбекистонда амалга ошираётган бир қатор лойиҳаларни қайд этмоқчиман. Биз Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида 897 МВт қувватга эга Марказий Осиёдаги энг йирик қуёш энергияси лойиҳасини молиялаштирдик. Шунингдек, бизнинг портфелимизда қишлоқ йўллари ва темир йўлларини қуриш ва яхшилаш бўйича тўртта лойиҳа мавжуд. Уларнинг умумий сармояси 626 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 

– Сув танқислиги Ўзбекистон учун ҳам муҳим масала. ОИИБнинг Ўзбекистон сув секторига инвестициялар киритиши бўйича маълумот берсангиз? 

– Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг SDG ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг тоза сув истеъмоли мавжуд қайта тикланадиган тоза сув ресурсларидан юқори бўлиб, бу жуда муҳим сув таъсиридан далолат беради ва иқлим ўзгариши билан сув босими янада ошиши кутилмоқда.

ОИИБ долзарб сув-энергетика муаммоларини ҳал этишда Ўзбекистонни фаол қўллаб-қувватламоқда. Ташкилотимиз юртингизда ушбу йўналишдаги ишимизнинг ажойиб намунаси бўлган бир нечта лойиҳаларни амалга оширди. 

ОИИБ Бухорода сув таъминоти ва канализация хизматларидан фойдаланишни комплекс кенгайтириш ва хизматлар сифатини оширишда иштирок этмоқда. Умуман олганда, ОИИБ Бухоро сув лойиҳасининг биринчи ва иккинчи босқичларига 630 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди. Ушбу лойиҳа Бухоро вилояти сув ресурсларини тўғри бошқариш учун зарур инфратузилма билан таъминлайди. 

Бухородаги лойиҳалардан ташқари, ОИИБ Ўзбекистоннинг бошқа етти минтақасида сув таъминоти ва канализациядан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлайди. Ушбу кичик лойиҳалар қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш ва ўрта шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича йирик лойиҳаларнинг бир қисмидир. Бундан ташқари, ОИИБ Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси учун 412 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сув таъминоти лойиҳасига сармоя киритади.

–Банкнинг дунёда 109 аъзоси бор. Йиллик йиғилиш учун айнан Ўзбекистон танланганининг сабаби нимада?

–Дарҳақиқат жорий йилнинг сентябрь ойида  ОИИБ Самарқандда йиллик йиғилишини ўтказади. Ўзбекистон бизнинг энг муҳим аъзоларимиздан бири ҳисобланади. Бу ерда биз молиялаштираётган ёки молиялаштиришни режалаштираётган лойиҳаларнинг жуда катта портфелига эгамиз.  Йиллик учрашувларимизда биз сўнгги бир неча йил давомида амалга ошираётган  лойиҳаларимизнинг самараларини намойиш этишга алоҳида эътибор қаратамиз. Бу борада Ўзбекистон асосий ҳамкоримиздир.  Айни пайтда 15 та лойиҳа мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон ва умуман минтақа билан ҳамкорликни давом эттиришдан мамнунмиз. Самарқанддаги йиллик йиғилиш ОИИБ тарихидаги энг яхшиларидан бири бўлишига ишонамиз. 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда ОИИБ нинг йиллик йиғилиши ўтказилади