Миллий таомларимизни кенг тарғиб этиш ва гастрономик туризмни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 1–3 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Самарқанд оши” халқаро гастрономик фестивали ўтказилади.

Самарқанд нафақат бетакрор тарихий ва маданий ёдгорликлари, балки мазали миллий таомлари билан ҳам дунёга машҳур. Бу қадимий кентга келаётган сайёҳлар шаҳардаги бир неча асрлик тарихий обидалар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш, унинг гўзал ва бетакрор табиатидан баҳраманд бўлиш билан бирга Самарқанд нони ва қандолат маҳсулотлари, палов ва нўхатшўрак, анжир ва  узумларини ҳам татиб кўради. Ва бу маҳсулотлар таъми оғизларида қолганини таъкидлаганларини ҳар бир меҳмондан эшитиш мумкин. Шу боис бугун Самарқанд ошхонаси, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлари туризмнинг ажралмас бир бўлагига айланган.

[gallery-24583]

Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантиришга масъул ўринбосари Рустам Қобиловнинг қайд этишича, бу борадаги ишларни замон талаблари даражасида такомиллаштириш ва таомларни тайёрлаш анъаналарини сақлаб қолиш, келгуси авлодларга етказиш ҳамда хорижда ҳам кенг тарғиб этиш мақсадида жорий йилда “Самарқанд нони” ва “Самарқанд нўхатшўраги” географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олинди.

– Ҳар бир байрам ва оммавий сайиллар, туризм фестивалларида миллий таомлар, заминимизда етиштирилган ноз-неъматлар кўргазмалари ўтказилмоқда, турли танловлар ташкил этилмоқда – дейди Р.Қобилов. – Яқинда Самарқандда нон фестивали ўтказиб, унда юртимизнинг барча ҳудудларидан моҳир новвойларни  таклиф этган эдик. Бу гал “Самарқанд оши” фестивалига нафақат мамлакатимиз, балки ўндан ортиқ хорижий давлатлардан ҳам моҳир ошпазларни таклиф этдик. Жараёнларни 14 давлатдан келган 50 нафардан зиёд журналист ва блогерлар бевосита кузатиб, ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритмоқда.  

Фестиваль дастурига кўра, бугун дастлаб “Палов(ош) – Ўзбекистон халқлари миллий ошхонасининг маданий ва гастрономик тимсоли” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди. Тадбирда миллий таомимиз бўлган палов (ош)нинг тарихи, биологик ва энергетик хусусиятлари, бу таом билан боғлиқ қадрият ва анъаналар ҳақида сўз юритилди. Юртимизнинг турли ҳудудларида тайёрланадиган “Фарғона палови”, “Самарқандча палов”, “Тўй оши”, “Бухоро палови”, “Қовурма палов” ва бошқа турлари, уларнинг таркиби ҳамда пишириш усуллари юзасидан мутахассислар томонидан фикрлар билдирилди.  

– Мен ўз ҳаётимда илк бор Самарқандда ўзбек паловининг кенг маданий мазмунини ҳис қилдим, – дейди покистонлик ошпаз Амина Басит. – Биз учун гуручли таомлар оддий овқат бўлиши мумкин, лекин бу ерда палов – тарих, маросим, оилавий бирлик ва меҳмондўстлик тимсоли эканини англадим. Мен палов пиширишдаги нозик сирларни ҳам ўрганишга муваффақ бўлдим.  

Куннинг иккинчи ярмида Самарқанд шаҳридаги Султон Ҳованд Бека мақбараси — Ашратхона мажмуасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган сара ошпазлар иштирокида ош тайёрлаш бўйича мусобақа ўтказилди. Бу жараённи минглаб сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли кузатиб борди ва ҳар бир ошпазнинг маҳорати ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Фестивалнинг иккинчи куни, яъни эртага Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий кўчасида 15 дан ортиқ давлатдан келган дунёга машҳур ошпазлар палов ош ва ўз миллий таомларини тайёрлашади.  

3 август куни эса “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуасида фестивалнинг асосий тадбири — 7 тонналик ош тайёрлаш маросими бўлиб ўтади. Олмалиқ кон-металлургия комбинатида махсус тайёрланган қозонда 50 нафар маҳаллий ва 5 нафар хорижий ошпаз иштирокида ош тайёрланади. Меҳмонлар бу жараёнини бевосита кузатиб, таомдан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлади.

Фестиваль доирасида маҳаллий ва хорижлик ошпазлар томонидан 20 турдан ортиқ ош тайёрланади. Ошпазлар томонидан маҳорат дарслари, хорижий мамлакатларнинг миллий таомларини тайёрлаш жараёнлари, ҳунармандчилик ва шарқ ширинликлари кўргазмалари ташкил этилади. Маданий дастурлар ва концерт томошалари уюштирилади.

Ғ.Ҳасанов,  

А.Исроилов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда етти тоннали ош пиширилади