Самарқанд шу йилнинг 3-15 сентябрь кунлари “Grand Swiss” халқаро шахмат мусобақасига мезбонлик қилади. Мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ доллари бўлган мазкур турнирда дунёнинг 160 нафарга яқин кучли шахматчилари иштирок этиши кутилмоқда.

“Grand Swiss” турнири Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) томонидан ташкил этиладиган энг нуфузли мусобақалардан бири бўлиб, швейцарча форматда 11 турдан иборат ҳолда ўтказилади. Мусобақада жаҳон шахмат рейтингида юқори ўринларда турган шахматчилар қатнашади. Шунингдек, ФИДЕ президенти томонидан тавсия қилинган 4 нафар шахматчи ва турли халқаро мусобақалар ғолиблари учун махсус йўлланмалар ажратилади.

Мусобақа ҳар икки йилда ўтказилиб, унда дунё шахмат рейтингида ТОП-100 га кирган кучли шахматчилар орасидан жами тўрт нафар (2 та эркак, 2 та аёл) ғолиб жаҳон шахмат тожи учун ўтказиладиган “Талабгорлар” мусобақасига саралаб олинади.

Самарқанд шаҳрида ўтадиган “Grand Swiss” турнирида юртимиздан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова қатнашиши кутилмоқда.  

Ғ. Ҳасанов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда дунё шахмат усталари жам бўлади