Самарқандда Дарғом канали бўйида кичик ГЭСлар қурилмоқда
Самарқанд вилоятида бугунги кунда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида умумий қиймати 468 миллион долларга тенг бўлган энергетика соҳасида 5 та, коммунал хўжалигида 4 та, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ҳамда туризм соҳаларида биттадан, жами 12 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари О.Хўжаевнинг маълум қилишича, Франция тараққиёт агентлиги иштирокида “Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни модернизациялаш” лойиҳаси ҳамда Хитойнинг “Ипак йўли” жамғармаси иштирокидаги “Самарқанд туристик марказини қуриш” лойиҳаси бажарилмоқда. Хитойнинг “Эксимбанк” ҳамда Россиянинг “Внешэкономбанк” халқаро молия ташкилотлари ҳисобидан Самарқанд шаҳар Хишрав ГЭСда, шунингдек, Самарқанд ва Пастдарғом туманларидан ўтувчи Дарғом канали бўйида кичик гидроэлектр станциялари қурилмоқда.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА