Кўзи ожиз пиёдалар учун қулайлик яратиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Садриддин Айний кўчасида илк бор "овозли светофор" ўрнатилди.

– Республика Ички ишлар вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи мамлакатимиздаги кўзи ожиз ва кўриш қобилияти заиф бўлган болалар мактаб-интернатларига яқиндан ёрдам бериш мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан, – дейди Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ж.Сагдуллаев. – Шу асосида вилоятимизда ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Самарқанд шаҳридаги 59-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашганда улар мактаб-интернат олдидаги транспорт воситалари серқатнов йўлдан ўтишда қийналишаётганини билдириб, ушбу масалада ёрдам сўраганди.

Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрнатилган “овозли светофор” пиёдаларга ҳар бир чироқ ёнгани ва ҳаракатланиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида овозли хабар бериб огоҳлантиради.

– Мактабимиз олдидаги катта йўлдан ўтиш биз учун кўп ноқулайлик туғдирарди, қўрқардик, – дейди мактаб-интернат ўқитувчиси Зокир Маҳаматов. – Чунки шу пайтгача автомашиналарнинг овозини эшитган ҳолда, уларнинг яқин ёки узоқдалигини чамалаб йўлни кесиб ўтардик. Бу светофор биз ва ўқувчиларимиз учун катта қулайлик бўлди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда биринчи овозли светофор ўрнатилди