Самарқандда автобуслар йўналишга чиқа бошлади
Кейинги кунларда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида аҳоли хонадонларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар ўрнатилди.
Оқибатда айни пайтда аксарияти сиқилган газга мослаштирилган автобуслардан иборат. Самарқанд шаҳар жамоат транспорти фаолияти деярли тўхтаб қолган эди. Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ваколатли органлар билан кўрилган чоралар натижасида шаҳар автобус йўналишларида ҳаракатланувчи транспорт воситалари қисман ёқилғи билан таъминланди ва бугун – 16 январдан Самарқанд шаҳар жамоат транспорти йўналишларида ҳаракатланувчи автобусларнинг 30 фоизи йўловчилар хизматига чиқарилди.

Вилоят транспорт бошқармаси йўналишсиз такси ҳайдовчиларини йўл кира нархини оширмаслик ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишга чақирди.
Ғ.ҲАСАНОВ,
ЎзА