Самарқанд вилоят судларининг жорий йил биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти юзасидан брифинг ўтказилди.

Унда вилоят суди раиси Олим Ҳайитов ҳамда ўринбосарлари, вилоят маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиев ҳисобот давридаги фаолият бўйича ахборот берди. 

– Йилнинг биринчи ярмида вилоят суди, туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2976 нафар шахсга нисбатан 2400 та жиноят ишлари кўриб тамомланди – деди О.Ҳайитов. – Шундан 1750 та иш бўйича 2272 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилди. 694 нафар шахсга нисбатан 644 та иш тугатилди. Тамомланган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 560 тага ҳамда шахслар сони 648 нафарга кўпайган. Кўриб тамомланган ишларда судланган шахсларнинг 217 нафарини аёллар (шундан 8 нафари муқаддам судланган) ҳамда 1986 нафарини эркаклар (шундан 133 нафари муқаддам судланган)ни ташкил этади. 

Улардан 848 нафари ёшлар, 73 нафари вояга етмаганлар ва 78 нафари 60 ёшдан ошганлардир. Судланганларнинг 610 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 714 нафарига озодликни чеклаш жазоси, 673 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган. 359 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинди. Шу даврда вилоят судларининг барча инстанцияларида 7 та жиноят иши бўйича 7 нафар шахс оқланди. 622 та жиноят иши тарафларнинг ярашганликлари муносабати билан тугатилиб, 663 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинди. Шу даврда жазони ижро этиш манзил колонияларидан 530 нафар шахслар тайинланган жазони ўташдан муддатидан илгари шартли ва жазо енгилроғига алмаштирилиб, қамоқдан озод қилинди.  

Шу билан бирга, жазони ижро этиш манзил колониясининг ички тартиб қоидаларини бузган 30 нафар маҳкумнинг жазоси оғирроғига алмаштирилиб, ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасаларига юборилган. Вилоят судларига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида 781 нафар шахсга нисбатан илтимосномалар келиб тушган бўлиб, 778 таси қаноатлантирилган, 2 таси рад қилинган ва 1 таси чақириб олинган. Уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида 10 нафар шахсга нисбатан илтимоснома келиб тушган ва қаноатлантирилган.  

Вилоят суди раисининг айтишича, йилнинг дастлабки олти ойида 25785 нафар шахсга нисбатан 21256 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар биринчи инстанцияда кўриб чиқилиб, 13863 та маъмурий иш бўйича 15887 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳақида қарор чиқарилди. Кўрилган маъмурий-ҳуқуқий ишлар бўйича 23 миллиард 924 миллион сўм жарима жазоси тайинланиб, 13 миллиард сўмдан ортиғи ихтиёрий равишда тўланган.  

Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман ва шаҳар судлари биринчи инстанциясида 23887 та фуқаролик ишлари тамомланган. Жумладан, 18605 та даъво қаноатлантирилган, 2558 таси рад қилинган. Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ 3964 та фуқаролик ишининг 1512 таси рад этилган. Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳамда шаҳар, туманлараро иқтисодий судлари томонидан 5567 та иқтисодий ишлар мазмунан кўрилиб ҳал этилган. Бу ишларда 4960 та даъво қаноатлантирилган. Даъвоси қаноатлантирилган ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 312 миллиард 337 миллион сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.  

Самарқанд вилояти маъмурий суди раиси Т.Файзиевнинг ҳисоботида келтирилишича, ярим йил давомида вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлар томонидан оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 593 та маъмурий иш кўриб тамомланди. Бу ишларнинг 253 таси қаноатлантирилиб, 240 таси рад этилди. Жумладан, туман, шаҳар ҳокимликларининг қарорларини бекор қилиш билан боғлиқ 228 та иш кўрилиб, 91 та қарор ҳақиқий эмас, деб топилди.  

Брифингда, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда 610 нафар судланувчи озодликдан маҳрум этилди