Ҳадемай мамлакатимиздаги таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланади. Самарқанд вилоятидаги 1272та умумтаълим, 18 та ихтисослаштирилган, 1 та Президент мактаби, 8 та махсус мактаб-интернат, 41 та нодавлат мактаб яна ўқувчиларни ўз бағрига олади. Бу муассасаларда 795 минг нафардан ортиқ ўқувчи таълим-тарбия олиши кутилмоқда.

– Таълим тизимида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар аввало таълим сифатини юксалтириш, ўқитувчи-педагогларнинг обрўсини ошириш, ўқувчиларга зарур шарт-шароит яратиб беришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди, – дейди Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шаҳзод Эшонқулов. – Биргина мисол, жорий йилда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши ўқитувчиларнинг ҳуқуқи, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимоясида эканлигини ҳуқуқий кафолатлади. Бу кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган, аҳоли орасида турли гап-сўзларга сабаб бўлаётган ўқитувчи ва ўқувчи, ота-она муносабатларига чек қўйишга ҳам туртки беради. Таълим сифатини ошириш мақсадида шу пайтгача 68 та мактаб янги баҳолаш тизимига ўтказилди. Янги ўқув йилидан эса яна 50 та мактабни шу тизимга ўтказиш кўзда тутилган. Таълим-тарбия сифатини яхшилаш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш учун барча мактаблар ва 760 та боғчада ташвиш тугмалари ва назорат камералари ўрнатилди. “Замонавий мактаб” мақомига эга бўлган мактаблар 106 тадан 202 тага оширилди. Миллий ва халқаро сертификатга эга бўлган ўқитувчилар сони икки бараварга ошиб, 2444 нафарга етди. Самарқанд тажрибаси сифатида йўлга қўйилган, ўқувчиларга иккита хорижий тил ва битта касб ўргатилаётган мактаблар ҳам яна 80 тага кўпайиб, уларнинг умумий сони 160та бўлмоқда. Ўтган ўқув йилида Россия, Франция ва Ҳиндистондан 20 нафар мутахассис ўқитувчилар жалб қилиниб, тажриба алмашган эди. Бу йил эса инглиз, немис, француз тиллари бўйича 23 нафар, “Зўр класс” лойиҳаси доирасида 16 нафар чет эллик мутахассис келиб самарқандлик ўқитувчиларга сабоқ беради.

Бу йил вилоятимиздаги мактабларнинг биринчи синфига 86 минг 400 нафардан ортиқ ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган. Айни пайтда Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларидаги мактабларга онлайн усулда, қолган 14 тумандаги мактабларга эса анъанавий шаклда қабул давом этмоқда. Ўтган ҳафта биринчи синф ўқувчилари учун 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” келтирилиб, ҳозир ҳудудларга етказилмоқда.

Умуман, 2024/2025 ўқув йили учун ўқувчиларга 9 миллион 983 мингдан ортиқ дарслик ва ўқув -методик қўлланмалар учун буюртма берилган.

Бу таълимнинг мазмуни бўйича вазирлик ва ҳудудий бошқарма, бўлимлар томонидан амалга оширилаётган ишлар. Шакл, яъни таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчи ва ўқувчилар учун қулай шароит яратиш борасида ҳам республика бюджети ва маҳаллий ҳокимликлар маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш, жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

– Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнида барча умумтаълим мактабларига ҳудудлардаги марказлашган бухгалтерия хизматлари томонидан қурилиш ашёлари олиб берилди, шунингдек, ҳомийлик ёрдамлари асосида таъмирлаш ишлари амалга оширилди, – дейди Ш.Эшонқулов. – Бундан ташқари, бу йил вилоятимизда 4 та янги мактаб қурилиши, 90 та мактабни реконструкция қилиш ва 12 та муассасани мукаммал таъмирлаш белгиланган. Айни пайтда мазкур объектларнинг барчасида сўнгги юмушлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги Қорасув массивида 1680 ўринли, Пастдарғом тумани Мароқанд маҳалласида 330 ўринли, Ургут тумани Бекработ маҳалласида 330 ўринли ва Қўшработдаги Озод маҳалласида 264 ўринли янги мактаб қурилмоқда. Яна тўрт ҳудудда – Нуробод, Пастдарғом, Ургут ва Самарқанд туманларида янги мактаблар ташкил этилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғига кўра 33 та умумтаълим мактаби янги асбоб-ускуналар, замонавий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди. Янги қурилаётган, реконструкция қилинаётган ва мукаммал таъмирланаётган 106 та умумтаълим мактаби ҳам мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва зарур техник воситалари билан жиҳозланади. 

Умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда янги мактаб қуриш ҳисобига 23 минг 878 ўқувчи ўрни яратилади ва вилоят бўйича мактабларнинг коэффициенти 1,3 ни ташкил этади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда 4 та янги мактаб қурилмоқда