Самарқанд – жаҳон чемпионати мезбони
Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати мусобақаларига старт берилди.
Марказий Осиёда илк бор ўтказилаётган мазкур мусобақа Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон “Rоwing&Cаnоe” федерацияси ҳамда Халқаро каноэ федерацияси (ICF) кўмагида ташкил этилди.
Мусобақада 55 мамлакатдан 520 нафар эшкак эшувчи ноолимпия масофаларида беллашишни бошлади.
[gallery-18857]
Жаҳон чемпионатда Олимпия, Осиё ўйинлари, жаҳон, Европа ҳамда Осиё чемпионатларининг ғолиб ва совриндорлари иштирок этмоқда.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари