Шу йилнинг 10 февраль куни Самарқанд вилояти сектор раҳбарлари ва мутасаддилар билан йиғилиш ўтказган Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳар, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқларини ишдан олганини маълум қилганди.
Кеча вилоят ИИБда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларни кучайтиришга бағишланган йиғилишда ички ишлар вазирининг тегишли буйруқлари билан полковник Исматжон Ибрагимов Самарқанд шаҳар, подполковник Анваржон Рахматов Самарқанд тумани, подполковник Аброр Валиев Оқдарё тумани ИИБ бошлиғи сифатида таништирилди.
Шунингдек, подполковник Баҳодир Рахматов Нарпай тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
ЎзА