Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июнда қабул қилинган қарорига кўра, Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари ҳамда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбарининг котибият мудири лавозимлари жорий этилди.
Давлатимиз раҳбари жорий йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилиши ва бу вазифани айни пайтда “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари бўлган Жамшид Ҳайдаров бажаришини қайд этганди.
Янги ўринбосар лавозими жорий этилиши муносабати билан “Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари” лавозими “Самарқанд вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозими этиб номланди (ушбу вазифада Акмал Шукуров ишлаб келмоқда).
Вазирлар Маҳкамаси қарорида Самарқанд вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбарининг асосий вазифалари белгиланган.