Самарқанд тумани ҳокими ўзгарди
Бугун Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирокида ўтказилган халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Усмонов Сирожиддин Хайруллаевич Самарқанд тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
1979 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган С.Усмонов шу пайтгача Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган.
Самарқанд тумани ҳокими вазифасида ишлаган Носир Мавлонов 10 февраль куни Президентнинг Самарқандга ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда вазифасидан озод этилган эди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА