Бугун дунё сиёсий, иқтисодий ва маънавий жиҳатдан жиддий ўзгаришлар даврини бошдан кечирмоқда. Шундай бир глобал шароитда Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилаётгани – бу нафақат мамлакатимиз учун, балки бутун инсоният учун тарихий аҳамиятга эга воқеадир.

Айниқса, сессиянинг илк бор Париждан ташқарида кўҳна Самарқандда ўтказилиши, Янги Ўзбекистон сиёсатининг халқаро миқёсдаги нуфузи, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган жаҳон ҳамжамиятининг юксак ишончидан далолат беради.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур нуфузли тадбир очилиш маросимидаги нутқи ўз мазмун-моҳиятига кўра, нафақат миллий манфаатларни ифода этди, балки глобал муаммоларни ҳал этишга қаратилган инсоний, маънавий ва интеллектуал концепция сифатида жаҳон диққат марказида бўлди. Сабаби, халқро эксперт ва давлатлар етакчилари томонидан Президентимиз илгари сурган ғоялар таълим, фан, маданият, экология, ахборот хавфсизлиги ва бағрикенглик соҳаларидаги долзарб ташаббуслар билан уйғун ҳолда, янги гуманитар дипломатия модели сифатида эътироф эътилмоқда.

Жумладан, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ўзбек халқига табрик йўллаб, Самарқанд шаҳри илм, маърифат ва маънавият бешиги сифатида конференцияга алоҳида рамзий аҳамият бағишлаши, бу Ўзбекистоннинг цивилизациялар ўртасидаги кўприк, тинчлик ва ҳамжиҳатлик ғояларининг маркази сифатидаги ролини яна бир бор намоён этганлигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, Европадаги Марказий Осиё минтақаси бўйича етакчи экспертлар томонидан ҳам давлатимиз раҳбари маърузасида айтилган фикрлар сиёсий баёнотдан кўра кўпроқ, гуманизм, фан ва таълимни илҳомлантирувчи чақириқ бўлганлигини эътироф этишмоқда.

Хусусан, Президентимиз томонидан илгари сурилган “Сунъий интеллект – мактаб” лойиҳаси, Инклюзив таълим платформаси, шунингдек, Сунъий интеллект этикаси бўйича халқаро экспертлар анжумани ғояси таълим тизимини рақамли аср талабларига мослаштириш, ёшларнинг ижодий ва инновацион салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслардир. Бу ғоялар “билим иқтисодиёти”ни шакллантиришдаги асосий пойдевор ҳисобланади.

Шунингдек, Президентимиз томонидан илгари сурилган “Хотин-қизлар етакчилиги бўйича ЮНЕСКО академияси” ташаббуси гендер тенглик ва аёллар фаоллигини таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлиб, жаҳон миқёсида аёллар салмоғини ошириш борасидаги илғор модел сифатида баҳоланиши мумкин.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Президент нутқидаги “Жаҳон хотираси” дастурини ривожлантириш, 19 ноябрни “Ҳужжатли мерос халқаро куни” деб белгилаш ва рақамли мерос институтини ташкил этиш каби таклифлар маданий ва маънавий меросни ҳимоя қилишга қаратилган стратегик ташаббуслардир. Бу билан Ўзбекистон ўзининг илмий, маънавий ва тарихий хазинасини бутун инсоният мулки сифатида эътироф этишни рағбатлантирмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев нутқида илгари сурилган “Самарқанд руҳи” ғояси эса глобал гуманитар дипломатиянинг янги тамал тоши бўлди. Бу ғоя – тинчлик, мулоқот, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни умуминсоний қадрият сифатида илгари суради. Самарқанд асрлар давомида илм-фан, маданият ва цивилизациялар чорраҳаси бўлгани каби, бугун ҳам дунё халқларини бирлаштирувчи маънавий марказ сифатида намоён бўлмоқда.

Давлат раҳбарининг иқлим ўзгариши, экологик барқарорлик ва маданий меросни муҳофаза қилишга доир таклифлари Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаол экологик сиёсатига уйғун ташаббуслардир. “ЮНЕСКОнинг Экологик пойтахти” ташаббуси ва Хива шаҳрида иқлим ўзгаришлари таъсирига бағишланган халқаро симпозиум ўтказиш таклифи “яшил тараққиёт” стратегиясининг амалий кўриниши сифатида катта аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, давлат раҳбарининг динлараро тотувлик ва маърифий ислом ғояларини илгари суриш борасидаги таклифлари жаҳон ҳамжамиятида тинчлик ва ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий марказлари фаолияти асосида амалга оширилаётган маърифий лойиҳалар радикализм ва исломофобияга қарши самарали маънавий жавоб бўлиб хизмат қилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ЮНЕСКО Бош конференциясидаги нутқи Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлаган, “инсон – жамият – давлат” концепциясига асосланган гуманитар дипломатиянинг янги босқичини бошлаб берган дастурий ҳужжатдир.

Биз, депутатлар, мазкур ташаббусларни қонун ижодкорлиги жараёнида қўллаб-қувватлаш, уларни миллий дастур ва стратегияларга интеграция қилиш орқали амалиётга татбиқ этишни ўз олдимизга устувор вазифа сифатида мақсад қилиб белгилашимиз лозим.

Мавлуда АДҲАМЖОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

 Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Самарқанд руҳи”: тинчлик ва мулоқотни бирлаштирган янги Ўзбекистон модели