Самарқанд маҳсулотлари жаҳон бозорида
ФОТОРЕПОРТАЖ
2013 йилдан бери Самарқанд шаҳрида фаолият юритиб келаётган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Samarkand Apparel” хорижий корхонасида тайёр трикотаж буюмлар ишлаб чиқарилмоқда.
Корея Республикасининг “YOUNGONE Corporation” трансмиллий корпорациясининг тўғридан-тўғри инвестициялари асосида ташкил этилган корхонада бугунги кунда 550 нафардан ортиқ ишчи доимий иш билан таъминланган.
[gallery-19755]
Энг муҳими, 2022 йилдан бошлаб корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар жаҳон бозорида ўз ўрнига эга машҳур брендлар остида Европа мамлакатлари ва Жанубий Корея бозорларига чиқарилмоқда.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА