Самарқанд эстафетани қабул қилиб олди
Шу йилнинг 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида ўтказилган МДҲ давлат раҳбарларининг йиғилишида Самарқанд шаҳрига 2024 йилда “Ҳамдўстликнинг маданият пойтахти” мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шу муносабат билан Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрида МДҲнинг маданият пойтахти эстафетасини Самарқанд шаҳрига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Санкт Петербург раҳбарияти эстафетани Самарқанд шаҳар ҳокимлиги масъулларига топширди.

Маълумки, Президентимиз томонидан 2024 йил баҳорда Самарқандда МДҲ мамлакатларининг маданият, санъат ва кино ҳафталигини ўтказиш таклиф қилинган.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири