Муносабат

Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни халқаро ташкилот ва ҳамжамиятлар ҳам ўзларининг йиллик ҳисобот ва маърузаларида эътироф этмоқда. Жумладан, 2023 йилда Ўзбекистон Очиқ гендер маълумотлар индексида 69,7 балл билан энг яхши 20 та давлат қаторига киритилди.

Албатта, бундай эътирофга арзигулик сабаблар бисёр. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хотин-қизлар сони 18 миллион 274 минг 800 та, яъни жами аҳолининг 49,7 фоизини ташкил қилмоқда. Аёлларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 2023 йилда 76,9 ёшга етди. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2020 йилда 75,5, 2021 йилда 75,8, 2022 йилда эса 76,6 ёшни ташкил қилган.

Таъкидлаш жоизки, ислоҳотлар замирида мустаҳкам ҳуқуқий асосларнинг мавжудлиги муҳим аҳамият касб этади. Шу боис cўнгги йилларда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган 80 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишда муҳим бўғин саналган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 32, Сенат аъзоларининг эса қарийб 25 фоизини аёллар ташкил этмоқда.

Шунингдек, ижобий натижалар қаторида хотин-қизларни ўқитиш, касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, саломатлигини тиклаш каби ўнлаб мисолларни келтириб ўтиш мумкин. Бундан роппа-роса бир йил олдин қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли эканлиги, Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек, бошқа соҳаларда тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаб бериши белгилаб қўйилди.

Мамлакатимизни келгуси етти йилликда ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлашга оид бир қатор мақсад ва вазифалар белгиланган. Жумладан, келгусида бошқарув лавозимларидаги хотин-қизлар улуши 30 фоизга етказилади. Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳити шакллантирилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари таъминланади.

Сир эмаски, аёл бахтли бўлса, аввало, оила, қолаверса, бутун жамият бахтли бўлади. Юқоридаги каби ижобий натижа ва белгиланган вазифалар бу борада бошланган ишларни янги босқичга олиб чиқиши юртимизда ҳар бир хотин-қизнинг бахтли ва фаровон турмуш кечиришини таъминлашга хизмат қилади.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, барча соҳада бўлгани каби хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишларнинг ҳам халқаро меъёр ва стандартларга, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги натижаларни янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.

Шу боис, жорий йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Осиё хотин-қизлари форуми минтақа мамлакатларининг хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб бораётган ишларини бир мақсад йўлида бирлаштириш, биргаликда янги йўл ва имкониятларни белгилаб олишда муҳим сиёсий тадбир бўлиб хизмат қилди.

Форум ишида 30 дан ортиқ хорижий давлат ва халқаро ташкилотлардан нуфузли меҳмонлар – Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентларининг аёл аъзолари, ҳукуматлари раҳбарлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари ҳамда хорижий ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Эътиборли жиҳати форумда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, айниқса, хотин-қизлар ҳуқуқлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётгани эътироф этилди. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, "БМТ – аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус томонидан Ўзбекистонда хотин-қизларнинг мавқеини тубдан яхшилаш ва жамиятдаги мақомини оширишга қаратилган самарали ислоҳотларга юксак баҳо берилди.

Умуман олганда, икки кунлик форумда минтақада хотин-қизларнинг имконият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, хусусан, таълим олиши, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиши, муносиб иш билан таъминланишини тизимли йўлга қўйиш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Самарали мулоқот ва учрашувларга бой бўлган форум якунида олиб борилган музокара ва муҳокамалар натижаси сифатида Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Декларацияда хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва уларни амалда таъминлаш, гендер тенгликка эришиш, зўравонликка барҳам бериш, гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилишга қаратилган мақсадлар акс эттирилди.

Ушбу декларацияда белгиланган вазифа ва мақсадларнинг ижро этилишида парламентлараро муносабатларни янада кучайтириш орқали парламент назорати механизмларидан самарали фойдаланиш муҳим саналади. Бу,  ўз навбатида, биз халқ вакилларига улкан масъулият юклайди.

Музафара АБДИЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд декларацияси хотин-қизлар ҳуқуқларини кафолатлаш ва амалда таъминлашга хизмат қилади