Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд давлат университетидаги Корея маданият маркази ҳақида биласизми?

Самарқанд давлат университети бугунги кунда Жанубий Кореянинг 10 дан ортиқ нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Сунчунянг, Донггук, Гачон, Чоннам университетлари шулар жумласидан.

Университетда жойлашган Корея маданият маркази Сунчунянг университети билан ҳамкорликда ташкил этилган. 
        Ушбу марказ маданиятлар алмашинувини шакллантириш, талабаларда чет тилларига бўлган қизиқишни ошириш ва икки мамлакат дўстона алоқаларининг рамзи сифатида очилган. 
        – Марказ талабаларимизнинг кенг тасаввур билан илм олишларида муҳим аҳамият касб этади.  Шунингдек, Корея миллий либослари ва турли бадиий адабиётлари ёшларимизнинг тил ўрганишга бўлган қизиқишини орттирмоқда, – дейди Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факультети декани Тўлқин Ўрозов. Дарҳақиқат Самарқанд давлат университетининг Корея университетлари билан ҳамкорлиги кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Хусусан, Сунчунянг университети билан талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўйилган.


Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети 
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов (сурат)