Самарали ҳамкорликнинг ижобий натижаси
Суднинг одил судловни амалга оширишдан ташқари, тарғибот ишларини ташкил этишда давлат идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга.
Суднинг одил судловни амалга оширишдан ташқари, тарғибот ишларини ташкил этишда давлат идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур ишлар натижасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни камайишига эришиш мумкин бўлади. Бунинг учун «мен сенга, сен менга тегма» қабилида эмас, барча масъул идоралар «бир ёқадан бош чиқариб» ишлаши лозим.
Фарғона вилоятида судлар фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қонунларга ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш борасида муайян ишларни олиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида Тошлоқ туман маъмурий суди туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда кўплаб сайёр суд мажлислари ва тарғибот тадбирларини ўтказди. Март ойидан буён мамлакатимизда карантин ҳолати эълон қилиниб, пандемия шароитида фаолият юритилган бўлсада, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар энг аввало, қонунийликни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ишларини давом эттирмоқда.
Шунингдек, ўтган давр мобайнида судга Тошлоқ туман ва бошқа туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари томонидан 741 нафар шахсга нисбатан 477 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар келиб тушган бўлиб, улар бўйича қонуний қарорлар қабул қилинган.
Бугунги оғир ва синовли кунларда энг долзарб масалалардан бири жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш эканлигини чуқур ҳис қилган ҳолда содир этилган ижтимоий хавфли қилмишларга нисбатан ички ишлар органлари томонидан ўз вақтида ва ўрнида муносабат билдирилиб, маъмурий ишлар расмийлаштирилиб, судга мазмунан кўриб чиқиш учун тақдим этиб келинди. Туман суди томонидан жамоат тартибини бузиш ва карантин қоидаларига риоя этилмаслиги юзасидан 92 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазо чоралари қўлланилди. Айнан шу каби қатъий қонуний муносабат сабаб ҳозирда фуқароларимизнинг давлат идораларига ишончи ортмоқда.
Мисол учун, фуқаро А.Усмонжонов ва Х.Мадаминов 2020 йил 12 апрель куни соат 21-40 ларда Ўзбекистон Республикасида эълон қилинган карантин тадбирлари ижроси юзасидан Тошлоқ ва Қува туманлари чегарасида ташкил этилган «Баҳор-4» блок постига ҳимоя ниқоби тақмаган ҳолда келиб, уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиришмоқчи бўлган туман ИИБ ходимларини ва постдаги бошқа хизматчиларни уятли сўзлар билан сўкиб, бақир-чақир қилган.
Ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини бузиб, майда безорилик қилган. Суднинг тегишли қарори билан уларнинг ҳар бирига нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Албатта, фақат жазо тайинлаш орқалигина кўзланган мақсадга эришиш қийин. Шу сабабли ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан самарали ҳамкорлик ташкил этилиб, фаолият юритиб келинмоқда. Бунинг натижасида, туман ҳудудида ҳуқуқбузарликлар сезиларли даражада камаймоқда.
Албатта, фақат жазо тайинлаш орқалигина кўзланган мақсадга эришиш қийин. Шу сабабли ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан самарали ҳамкорлик ташкил этилиб, фаолият юритиб келинмоқда. Бунинг натижасида, туман ҳудудида ҳуқуқбузарликлар сезиларли даражада камаймоқда.