Карантин чекловлари юмшатилиши натижасида бугун – 17 августдан юртимиздаги жоме масжидларда мўмин-мусулмонлар жамоат намозини адо этишни бошлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигидан маълум қилишларича, Самарқанддаги 285 та жоме масжидда ҳам юртдошларимиз белгиланган санитария қоидаларига риоя этган ҳолда ибодат амалларини адо этмоқда. Бунда масжидларга кириш эшиклари олдида дезинфекция йўлаклари ташкил этилиб, анисептик воситалар билан таъминланди. Бинога кираётганлар ҳарорати ўлчанмоқда.

Вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов ва вакиллик масъуллари бугун тонгда Имом Бухорий жоме масжидида бомдод намозини жамоат билан бирга ўқиб, юртимизга тинчлик, халқимизга омонлик сўрадилар. Аҳолини белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ибодатларни бажаришга даъват этдилар.

photo_2020-08-17_13-44-13.jpg

Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда масжиди ҳам бугундан ўз эшикларини мўмин-мусулмонлар учун очди. 

Эслатиб ўтамиз, республика комиссиясининг қарорига кўра, юртдошларимиз мажидларда беш вақт намоз ўқишлари мумкин. Жума намозини жамоат бўлиб бажаришга ҳозирча рухсат берилмаган.

photo_2020-08-17_13-44-19.jpg

photo_2020-08-17_13-44-20.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддаги масжидларда жамоат намозлари адо этилмоқда