Самарқанддаги энг баланд байроқ қайсилигини биласизми?
Бугунги кунда юртимиздаги катта майдонлар, боғ ва хиёбонларда Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ўрнатилмоқда.
Бугунги кунда юртимиздаги катта майдонлар, боғ ва хиёбонларда Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ўрнатилмоқда.
Жумладан, Самарқандда шундай улкан байроқ 2018 йил 7 декабрда шаҳарнинг Кўксарой майдонида ўрнатилган эди. 60 метрлик флагштокдаги ушбу байроқнинг узунлиги 20 метр, эни эса 10 метрни ташкил этади.
Айни пайтда вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам улкан байроқлар ўрнатилган. Улар орасида ҳозирча энг баландда ҳилпираб тургани Ургутда.
Жорий йилда Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Жартепада ўрнатилган катта байроқ 62 метр баландликда жойлашди.
Шунингдек, айни пайтда Ургут тумани марказида ҳам 42 метр юксакликда Ватанимизнинг улкан байроғи ҳилпираб турибди.
– Байроқ – давлат суверенитети рамзи, – дейди Ургут тумани ҳокими ўринбосари Ҳ.Қосимов. – Шу билан бирга унда жонажон Ватанимиз ва бунёдкор, бағрикенг халқимиз тарихи ҳам ўз аксини топган. Байроқни кўрган, уни кўтарган киши қалбида ўзгача ғурур ва ифтихор пайдо бўлади. Айниқса, давлат байроғимизнинг баланд-баланд жойларда ҳилпираб туриши шу юрт фуқароларида фахр уйғотади. Байроқ юртдошларимизда, хусусан, ёшларда ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлайди.