Самарқандда мактаб директори ўқитувчиларни болаларнинг уйига бориб дарс ўтиб келишга мажбурламоқдaми?
АОКА штабида Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
АОКА штабида Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда муҳим саволларга жавоб берилди.
Жумладан, “Самарқанд вилоятидаги мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайман. Мактаб директори болаларнинг уйига бориб дарс ўтиб келасизлар, деб мажбурламоқда. Биз ҳар бир ўқувчини уйига бориб дарс ўтсак, вирус ташувчи бўлиб қолмаймизми?”, деган саволга Д.Эрматов қуйидагича жавоб берди.
- Халқ таълими вазирлиги буйруғи билан тўртинчи чоракда ўқувчилар видеодарслар ёрдамида таълим олиши белгиланган. Омма учун эълон қилинган буйруқда ўқитувчиларнинг масофадан ишлашлари бўйича кўрсатма берилган. Мазкур ҳолатни Самарқанд Халқ таълими бошқармаси масофадан ўрганиб чиқди ва хабар АСОССИЗ эканини таъкидламоқда.