Самарқандда халқаро инвестиция форуми ўтказилмоқда
22-23 ноябрь кунлари Самарқандда илк бор “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми ва унинг доирасида “Made in Samarkand” номли миллий кўргазма ўтказилмоқда.
22-23 ноябрь кунлари Самарқандда илк бор “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми ва унинг доирасида “Made in Samarkand” номли миллий кўргазма ўтказилмоқда.
Самарқанд вилояти иқтисодий салоҳиятини янада ошириш, ҳудудга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпроқ жалб этиш ҳамда инвесторларни мавжуд шароит ва имкониятлар билан яқиндан таништиришга қаратилган тадбирда дунёнинг 30 давлатидан 200 нафардан ортиқ вакил иштирок этиши кутилмоқда.

Айни пайтда Самарқандга ташриф буюрган чет эллик инвесторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, халқаро молия институтлари, савдо-саноат палаталари, банк ва туристик ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар вакиллари вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Жумладан, форум қатнашчилари “SAG gilamlari” корхонасида бўлиб, бу ерда ишлаб чиқариш жараёнлари, тайёрланаётган гилам ва гилам маҳсулотларини кўздан кечирди.