Самарқандда кўчалар дезинфекция қилинмоқда
“COVID-19” коронавирус пандемияси сабаб Самарқандда ҳам транспорт воситалари ҳаракати чекланмоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ва бошқа масъул ташкилотларнинг махсус транспорт воситалари йўлларда дезинфекция ишларини олиб бормоқда.

Шунингдек, ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан карантин қоидаларига амал қилиб, уйдан сабабсиз кўча чиқмаслик, зарурат бўлганда белгиланган талаблар асосида ҳаракатланиш лозимлиги бўйича тарғибот тадбирлари мунтазам олиб борилмоқда.