Самарқандда 37 касб-ҳунар мактабига 8800 нафардан ортиқ ўқувчи ҳужжат топширди
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан касб-ҳунар мактабларининг, коллежларнинг ҳамда техникумларнинг намунавий уставлари ҳам тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич (касб-ҳунар мактаблари), ўрта (коллежлар) ва ўрта махсус (техникумлар) профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилиши белгилан эди.
Шу асосида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғига кўра, профессионал таълим йўналишлари мутахассислари ва касблар классификатори тасдиқланди. Классификаторда 8 билим, 22 таълим соҳаси, 89 таълим йўналиши, 561 мутахассислик ва касблар, 1238 квалификация киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан касб-ҳунар мактабларининг, коллежларнинг ҳамда техникумларнинг намунавий уставлари ҳам тасдиқланди.
Самарқанд вилоятида ҳам 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, 37 касб-ҳунар мактаби, 15 коллеж ва 22 техникум ташкил этилди.
– Айни пайтда бирор касб-ҳунарни ўрганишдан олдин ушбу касбга эҳтиёжни ҳисобга олиш муҳим ҳисобланади, – дейди Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азизбек Насимов. – Аввалги тизимдаги асосий муаммо ҳам шу эди. Шундан келиб чиқиб, янги – профессионал таълим муассасаларида эҳтиёжга асосланган кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилмоқда. Вилоятимизда ҳам шу мақсадида ҳудуддаги корхона, ташкилотларда 2022-2025 йилларда кадрларга бўлган эҳтиёж ўрганилди ва талабномалар асосида қабул параметрларни шакллантирилди. Яъни, 2020/2021 ўқув йили учун:
– 37 касб-ҳунар мактабига 634 та корхона ва ташкилотга зарур бўлган 11442 та иш ўрнига буюртмалар асосида 51 касб бўйича 7380 та қабул режаси;
– 5 коллежга 197 та корхона ва ташкилотнинг буюртмалари асосида 24 мутахассислик бўйича 2250 та қабул режаси;
– 22 техникумга 421 та корхона ва ташкилотнинг 5210 та иш ўрнига буюртмалари асосида 96 мутахассислик бўйича 9595 та қабул режаси шакллантирилди.
2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар вилоятимиздаги 37 касб-ҳунар мактабига 51 касб бўйича ўқиш учун умумтаълим мактабларининг 8820 нафар (режага нисбатан 119,5 фоиз) 9-синф битирувчиси мурожаат қилди. Касблар бўйича аризалар таҳлил қилинганда, энг кўп ариза «автомобилларни таъмирлаш чилангари» касбига (1841 та), тикувчиликка (1528 та), тракторчи-машинистликка (651 та), электромонтёрликка (513 та), «автомобиль двигателларини қисмларга ажратиш ва йиғиш чилангари» касбига (510 та), пайвандловчиликка (507 та) тўғри келди.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 7 августдаги 2-сон баёнига асосан 2020/2021 ўқув йили учун коллежлар ва техникумларга жорий йилнинг 25 августидан 25 сентябрига қадар абитуриентларнинг ҳужжатларини онлайн қабул қилишни ташкил этиш белгиланди. Бу жараён вилоятимиздаги 15 коллеж ва 22 техникумда ҳам ушбу саналарда амалга оширилади.
Коллежларда камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида таълим олади. Техникумларда ҳам касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида ўқиш мумкин бўлади.

Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарида рўйхатдан ўтиш ва қабул билан боғлиқ саволлар юзага келганда мурожаат қилишлари учун бошқарма қошида Call markaz ташкил этилди.