Самарқандда 11 нафар маҳкум афв этилди
Давлатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги арафасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Халқимизга хос бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган мазкур фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 23-бандига асосан, содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 фуқаро афв этилди.
– Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони билан Самарқанд вилоятидаги иккита манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган 11 маҳкумга нисбатан афв эълон қилинди, – дейди Самарқанд вилояти прокуратураси бўлим прокурори Н.Ўразалиев. – Уларнинг 5 нафари жазони ижро этиш колонияларидан озод қилинган бўлса, 6 нафарининг жазоси учдан бир қисмига қисқартирилди.
Жумладан, Ургут туманидан Ҳ.Набиев, А.Тугалов, Каттақўрғон туманидан А.Эркинов, нарпайлик Р.Эргашев, пахтачилик К.Тожиев фармонга асосан ўталмай қолган жазодан озод этилиб ёки жазоси енгилроғига алмаштирилиб, оиласи бағрига қайтарилди. Энди улар энг улуғ, энг азиз байрамни оиласи бағрида нишонлайди ва бу улар ҳаётида унутилмас кун бўлиб қолиши, шубҳасиз.