Самарқанд ва Сакаря ўртасида биродарлашган шаҳарлар протоколи имзоланди
Туркиянинг Сакаря вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Самарқандга ташрифи доирасида бугун, 15 ноябрь куни Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов билан учрашув бўлиб ўтди.
Туркиянинг Сакаря вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Самарқандга ташрифи доирасида бугун, 15 ноябрь куни Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бобурмирзо Облақулов билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида шаҳарлар ўртасида маданий, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Сакарялик тадбиркорларнинг мамлакатимизга инвестиция киритишларини рағбатлантириш бўйича фикр алмашилди.
Тадбир сўнгида ҳамкорликдаги устувор вазифаларни самарали рўёбга чиқариш мақсадида Самарқанд билан Сакаря ўртасида биродарлашган шаҳарлар протоколи имзоланди.