“Самарқанд тарихи“ биринчи ўринга муносиб
Шунингдек, мазкур портал томонидан Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори Г.Қўчқорова ва мутахассислик бўлими ўқитувчиси А.Исаевга ташаккурнома берилди.
Россиянинг “Билимлар кемаси” (“Корабль знаний”) номли таълим портали томонидан 13-17 ёшли рассомлар ўртасида “Менинг Ватаним – менинг ўлкам” мавзусида халқаро расмлар танлови ўтказилди.
Қувонарлиси, унда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 10-синф ўқувчиси Шерзод Донаевнинг “Самарқанд тарихи” мавзусидаги ижодий иши 1-ўринга муносиб топилиб, танлов дипломи билан тақдирланди.
Шунингдек, мазкур портал томонидан Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори Г.Қўчқорова ва мутахассислик бўлими ўқитувчиси А.Исаевга ташаккурнома берилди.
“Корабль Знаний“ таълим портали ўқитувчилар, тарбиячилар, таълим муассасалари мутахассислари, болалар ва уларнинг ота-оналари учун Умумроссия ва халқаро миқёсида танловларни ўтказиб келади.