ФОТОРЕПОРТАЖ
Барча жойларда бўлгани каби Бухоро шаҳридаги Президент мактабига 2023/2024 ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг дастлабки босқичи бўлиб ўтди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Бухоро вилоят бўлими биносида имтиҳонни юқори савияда ўтказиш учун барча шароит яратилди.
- Президент мактабида ўқиш истагида вилоят бўйича умумтаълим мактабларининг 2647 нафар 4-синф битирувчиларидан ҳужжат келиб тушган, - дейди Бухоро вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шўъба мудири Талант Маъмуров. – 2 босқичли имтиҳонлар натижасига кўра салоҳияти юқори, иқтидорли 24 нафар ўғил-қиз Президент мактабида ўқишга қабул қилинади.
[gallery-12791]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА