“Сall-markaz” абитуриентларга кўмакчи бўлади
Андижон давлат университетида “Қабул – 2023” жараёни бўйича фуқароларда юзага келадиган ва қабул бўйича уларни қизиқтирадиган саволларга жавоб бериш, абитуриентларга кўмаклашиш мақсадида "Call-markaz"и ташкил этилди.
Маълумки, жорий йилда олий ўқув юртига ўқишга кириш учун абитуриентлар ўз ҳужжатларини 20 июндан 20 июлгача фақат онлайн тарзда рўйхатдан ўтказади. Бундан ташқари, абитуриентлар рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма билан YouTube канали орқали танишиши мумкин. Фуқаролар, абитуриентлар қабул жараёни тугагунга қадар университетда фаолият кўрсатадиган "Call-markaz" идан якшанбадан ташқари ҳафта давомида эрталаб соат 9.00 дан 18.00 гача ўзларини қизиқтирадиган саволларга ўзбек ва рус тилларида жавоб олиши мумкин.
[gallery-12607]
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА