Яқинда тожикистонлик таниқли ӯзбек ёзувчиси Ёқубжон Абдуманноннинг “Ариқ бӯйидаги райҳонлар”, деб ном олган янги китоби нашр этилди.

Яқинда тожикистонлик таниқли ӯзбек ёзувчиси Ёқубжон Абдуманноннинг “Ариқ бӯйидаги райҳонлар”, деб ном олган янги китоби нашр этилди. Бадиа ва эсселардан иборат ушбу китобда ана шу эзгу мақсад баралла сезилади.

Тожикистон Журналистлар иттифоқи Абулқосим Лоҳутий номидаги, Ӯзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг “Олтин қалам” мукофотлари соҳиби бӯлган Ёқубжон Абдуманноннинг “Сукунат ҳайқириғи” китоби ӯқувчилар қӯлига етиб борган.

“Ариқ бӯйидаги райҳонлар” китобидан ӯрин олган қуйидаги бадиани сиз, азиз ӯқувчиларга илиндик.

Инсон қалбларини бир-бирига кӯз илғамас ришталар билан боғлаб турувчи, қадр-қимматнинг олий поғонасига олиб чиқувчи, раҳматли энам айтганларидай, инсон юзига осмондай покиза фаришталарни жо этувчи ва ана шу фаришталар билан инсон юзини истарали этувчи нарса нима экан у?!.

Дарду аламдан тӯлиб-тошган ӯксик қалбларга таскин бериб айтилган сӯзларми ва ё қӯлларингга тикилган мунгли нигоҳларнинг сендан кӯрган хайру эҳсоними?..

Раҳм-шафқатми?..

Меҳр-оқибатми?..

Эҳтимол, чорасизликдан шафқатсиз ҳаётнинг минг бир кӯчасида сӯқирона адашиб юрган бечора-ю беҳолга кӯрсатган тӯғри йӯлингдир?!

Мени бу ҳадсиз хаёллар уммонига ташлаган нарса – соддадил бир мӯйсафиднинг дорилбақога рихлат этиши анчайин одамлар дилини ларзага солгани бӯлди. Унинг турмуш тарзи кӯпникидай, оддийданда оддий.

Оддий одамлар ҳақида ёзмоқ эса жуда мушкул. Негаки, уларнинг биз билган ва ҳанузгача адабиётда ӯқиб келаётган амал курсисини чавандозларникидек кӯзга ялт этиб ташланувчи сифатлари йӯқ. Юришлари, емиш-ичмишу қилмиш-кечмишлари кӯпникидай содда, бошқача қилиб айтганда, табиий. Қодир Худо уларга ниманики ато этибди, бари-бариси самимий, мансаб кетидан қувиб, обрӯ талашиб ва ёхуд ӯзгалар ризқига хиёнат қилувчиларникидай “обу ҳаво”га мос юз хил либосда товланишлар эса уларга умуман ёт.

Ана шундай одамлар сирасига кирувчи уста Назир бобо қишлоқда узоқ йиллар танҳо яшади. Кампири анча йил бурун қазо қилганди. Ҳовлисида икки туп шоҳтути бӯларди. Томорқасидаги олмани кузда қӯни-қӯшнилар ҳашар қилиб териб беришарди. Қисматнинг энг шӯр нуқтаси – фарзанди йӯқлиги олис кечаларда билинмаса, кундузи ҳовлисидаги маҳалла “чурвақа”ларининг нафасидан унинг фарзандсизлиги сезилмасди. Касбу кори дурадгор бӯлиб, у-бу нарса ясаб сотарди. Кӯпинча ясаган сандалу бешикларини бозорга олиб чиқишига ҳам ҳожат қолмасди. Ӯзлари келиб, олиб кетишарди. Ора-сирада бозорга чиқиб қолса, бир қоп нарса орқалаб ҳовлисидаги болаларга улашарди. Қишлоқнинг у чеккасида бирор бола ғойиб бӯлса, бобоникидан топиш мумкин эди. Шундоқ ҳам у билан чақчақлашиш ниятида турли жойлардан тез-тез йӯқлаб келиб туришарди.

…Вақт ӯтиб, чолни Худо азиз қилганида, қишлоқнинг қалби азиятдан титради… болалар калавасининг учини йӯқотиб, бу ҳолга кӯниколмай қолишди…

Кейин орадан анчайин кун ӯтиб, қӯшни қишлоқда қуролдош дӯстимизнинг тӯйида ӯтирганимизда, бир ӯрта ёшли киши чол ҳақида гап очиб қолди.

- Уста Назир бобонинг қишлоғидан экансиз, ука, бобой соғ-омон юрибдиларми? — деди.

- Ӯтганларига уч-тӯрт ой бӯлиб қолди, — дедим.

- Э, э, йӯғ-е-е… наҳотки? Ҳалиги бешикчи чол-а? — деди ишонқирамай, ҳайратдан зӯриққан кӯзларини бир нуқтага тикиб турди-да, ӯзига келиб, “Худо раҳмат қилсин”, деб юзига фотиҳа тортди.

- Ҳа-а-а, — деди яна чуқур хӯрсиниб. –Шундай одамларни кетди деса, ишонгинг келмайди. Қара-я. Бу дунё ӯзи шу экан-да… Раҳматли ҳиммати баланд чол эди. Шунча жойдан борганим учун ҳеч қандай гап-сӯзсиз мендай етти ёт бегона одамга бир-иккита сандални бепул инъом қилиб юборганди. “Ота, бу қанақаси бӯлди, ахир. Керак бӯлгандан кейин дунё четидан бӯлса ҳам келамиз-да, олинг бу хизмат ҳақини” десам, “Э биродар, олаверинг дедим-ку. Эга рози – Худо рози. Қолаверса, ҳамма нарсани ҳам пул билан ӯлчаб бӯлмайди-ку. Олаверинг. Сизга фойда берса, бир четдан савоби бизга ҳам тегар” деганди. Худони ӯртага қӯйиб розичилик берганидан сӯнг яна нима ҳам дердинг. Бошим осмонда уйга қайтгандим.

Ҳанузгача қишлоқ Назир бобони қӯмсаб яшайди.

“Бояқиш берарди-ю, сӯрамасди. Кӯпчиликка берган омонатидан кечиб юборарди”.

“…Бунақа одамлар камдан-кам!”

“Саховатнинг етти дарвозасини очган эди-да!!!”

Унинг олижаноблигидан келиб чиққан сифатлари одамлар онгига қӯрғошиндай қуйилиб қолган эди.

Ана шунда шууримда мен излаган бир ҳақиқат ёлқинланди. Халқдан унинг шаънига қарата айтилган таърифу таснифлар – бағрининг кенглиги, нуроний дийдаларининг мулойим боқиши, ҳамма вақт ҳам ҳар кимга ҳам очиқ чеҳра билан муомалада бӯлишини эшитганимда ҳам бобога қӯшиш керак бӯлган яна нимадир етишмагандай бӯларди.

Юрагим ёришди…

Ҳа, Назир бободаги илоҳий хислат бу- саховат эди.

Саховат…

У она Қуёш…

Тупроқ- у…

Саховат – бағрингдек кенг осмон…

Унинг қаърида инсонийликнинг энг олий, шаффоф манзилларига улоққан йӯл ястаниб ётади. Залолатдан мосуво бӯлганлиги учун ҳам бу йӯл ҳақиқатнинг суронли йӯлларидай шарафли ва оғирдир.

Ҳиммат отлиғ тулпорларни эгарлаб, бу йӯлда жавлон урмоқ ундан-да мушкул.

У шам эди. Назир ота мисоли шамга ӯхшарди.

Шарқ мутафаккири Абдураҳмон Жомий айтганидай:

Шамдек бӯл, шамни кӯр, куйиб қалбу тан,

Ӯзгалар базмини қилади равшан.

Гоҳида шаҳар кезиб юрганингда бозор эшиклари, кӯча-кӯй, турли гавжум жойларда юпун кийинган дили хасталар кушод қӯлларини чӯзганча мӯлтираб, нажот кутиб кӯзингга боқади.

Кимдир юрагининг туб-тубида инграган шафқат туйғусига жавобан унинг қӯлларига нимадир ташлаб ӯтади.

Кимдир унинг тинимсиз жавраб турган оғзини ёпиш учун “эҳсон” қилади. Бировлар уларга қарашнинг ӯзиниёқ ор билиб ва ёхуд у нотавонларни одам санамай парвойи палак ӯтиб кетади.

Баъзан эса қандайдир “катта”лар устига устак уларга озор бериб, четга улоқтиришга ҳаракат қиладилар. “Агар дунё шу олифта “катта” қӯлида қолсами…” деган ӯй онгимни тилиб ӯтади.

Шунда беихтиёр кӯз ӯнгимда Назир ота гавдаланади. Шукрки, улар каби инсонлар бор. Бу кӯҳна очунни уларнинг буюк саховати тутиб туради…

Ӯзимизнинг халқларни пурҳиммат санашади. Айниқса, тожигу ӯзбеклар. Уларнинг жаҳонга машҳур сифати меҳмондӯстлиги ҳам ана шу ҳимматнинг бир парчасидир. Бу хислат таъриф этилган жойлар талай. Мана шулардан биттаси:

-Халқимизнинг тахмонида 8-10та оҳори тӯкилмаган атлас ва бахмал кӯрпалар, катта болишлару ҳар бири беш метр келадиган якандозлар бӯлади.

-Намунча?

-Меҳмон келганда остига тӯшаш учун!

-Ҳар бир хонадонда 10-15та чойнак, 30-40та пиёла, шунча коса, лаганлардан ҳам шунча бӯлади.

-Намунча?

-Меҳмонлар олдига ҳар турли таом олиб чиқиш учун!

-Бисотида икки-учта чопон, беш-ӯнта дӯппи, шунча кӯйлак, қийиқлардан ҳам шунча бӯлади.

-Намунча?

-Меҳмон келганида эгнига эзгулик ниятида кийдириб қӯйиш учун!

Унинг уйига кирсангиз – сертокча, сертахмон.

Токчаларда идиш-товоқ, тахмондаги сандиқлар устида қават-қават кӯрпачалар… Шу боис халқимиз тор уйига юзта меҳмон келганда ҳам шошиб қолмайди, юз кун турганда ҳам малол келмайди.

Содда қилиб бир китобда ёзилгани шулар, холос. Бироқ буларни унинг дебочаси деб ҳам аташга арзимайди ҳали. Одамларимиз доим шу алфоз умр кечиради. Бундай яшашга ҳимматининг буюклиги, саховатининг чексизлиги-ю қӯлининг очиқлиги ундайди. Ӯзгача бӯлиши мумкин ҳам эмас. Чунки Руҳи пок унинг. Халқ бӯлиб яралибдики, авлоддан-авлодга, ворисдан-ворисга, зурриётдан-зурриётга оқаётган қонида саховат ҳисси ариган эмас.

Шуларни хаёлимдан ӯтказар эканман, чигаллашган ӯйларимга ёруғлик югургандай бӯлаверади.

Инсониятнинг ақли билан яратилган жамики санъат дурдоналари борки, уларда доимо эзгуликка чорлов, саховату шафқатга даъват туйғуси жаранглаб туради.

Бу кун элларимизни ҳадсиз маънавий азоблар исканжасига олган. Қаёққа қараманг, ойнома-ю рӯзномалар, радио-ю “ойнаи жаҳон”лар уларнинг оҳу ноласи билан тӯлиб-тошган. Буларнинг асоси яна ӯша одамлардаги инсонийлик либосларининг йӯқолиб боришига тақалади.

Дарҳақиқат, фикрнинг қанчалик тӯғрилигини замоннинг ӯзи исботлаб турибди. Меҳр-муҳаббат, инсофу иймон, шафқату адолат. Биз устида тӯхталган саховат туйғуси ҳам улар қаърига шунчалар сингиб кетганки…

Ҳа, Инсон барибир Инсон. Бу ӯткинчи дунёда шоҳми гадо – борар манзили охир-оқибат – Тупроқ. Унутмайлик!!!

Парвардигор уни шундай яратганки, доимо у нимагадир ташна бӯлиб яшайди, кимгадир муҳтож у.

Ҳа, олам яралибдики, мажруҳ қалбларни яхшиларнинг саховатлари-ю муруввати асраб келган. Бу дунёда фақат яхшилик қолади, дейдилар-ку ахир, машойихлар.

Ким ӯзлигини ӯзида жо этган қалбининг ҳузуру ҳаловат топишини истамайди?! Ким ҳожати раво бӯлиб, толе қуёшидан баҳра олишини истамайди?!

Зеро, шундай экан, саховат кутиш билан бирга унга дилимиздан жой берайликки, токим биз кӯзлаган муқаддас манзил йӯлларини унинг нурлари мунаввар этиб турсин.

Ёқубжон Абдуманнон

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саховатнинг етти дарвозаси
Маданият
14:00 / 24:04:2020