Сафия Бурхонова кумуш медаль соҳиби
Франция мамлакати мезбонлигида ўтаётган «Париж-2024» Паралимпия ўйинларида аёллар ўртасидаги ядро улоқтириш (F12) баҳсларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.
Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Сафия Бурхонова 14.12 метр натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди. Эътиборли жиҳати шундаки, Сафия айнан ушбу йўналишда “Рио-2016” Паралимпия ўйинларида кумуш, “Токио-2020” Паралимпиадасида олтин медалга сазовор бўлган.
Айни дамда паралимпиячиларимиз жамғарган медаллар сони 8 олтин, 6 кумуш ва 4 бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА