Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида U18 ёш тоифасидаги атлетлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди.

Жумладан, мусобақанинг 2000 метр масофага югуриш баҳсларида Садафбону Нусратиллоева 6 дақиқа 44,99 сония вақт билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Унинг ушбу натижаси мазкур йўналишдаги қитъа ва Ўзбекистон рекордини янгилади. Шунингдек, чемпионатнинг кумуш медали Насимахон Мамировага насиб этган бўлса, бронза медаль хитойлик Ву Венга топширилди. Бу масофадаги эркаклар пойгасида Шоҳжаҳон Хайруллаев кумуш медали билан тақдирланди.

Чемпионатнинг еттикураш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Софья Николаева 4904 очко билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг биринчи кунида босқон улоқтиришда Шаҳрибону Зарипова, 1 минг 500 метр масофага югуришда Маржона Сайдуллаева бронза медалини қўлга киритган эди.

Осиё чемпионатида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза жамғариб, 4-ўринда бормоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Садафбону Осиё рекордини янгилади