2019 йилда мамлакатимизда 114 минг гектар майдонда 21 миллион тонна мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотлари етиштирилди.

Қишлоқ хўжалиги 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказида “Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимларининг сўнгги йиллардаги селекция ютуқлари, янги навларнинг ишлаб чиқаришдаги ўрни, унинг самарадорлиги, сабзавотчилик ва полизчиликда маҳаллий навларга эътибор” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан биргаликда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази мутахассислари, Тошкент давлат аграр университети профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтлари олимлари иштирок этган тадбирда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Баҳодир Холиқов ва бошқалар қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар иқтисодиётимиз барқарорлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. Ички бозорни сабзавотлар, картошка, мева ва полиз маҳсулотлари билан барқарор тўлдириш, қайта ишлаш корхоналарини хомашё билан мунтазам таъминлаш, ташқи бозорларга харидоргир ва рақобатбардош маҳсулотлар экспорти ҳажмини кўпайтириш энг аввало уруғчиликдаги селекция ишларига боғлиқ экани қайд этилди.

2019 йилда мамлакатимизда 114 минг гектар майдонда 21 миллион тонна мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотлари етиштирилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан жами 217 триллион 700 миллиард сўм ёки 2018 йилга нисбатан 12 фоиз кўп фойда олинди. Шу билан бирга 1,3 миллиард доллар қийматидаги 1,5 миллион тонна мева-сабзавот экспорт қилинди.

photo5303475417702837551.jpg

Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан сабзавот ва полиз экинлари селекцияси, уруғчилиги ҳамда етиштиришдаги муаммо ва ечимлари, экинларни етиштиришнинг замонавий ресурс тежамкор технологиялари юзасидан атрофлича маълумот берилди. Хусусан, ўтган вақт давомида мазкур йўналишда бир қатор қонун, қарор ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ҳамда уруғчиликда олиб борилган комплекс чора-тадбирлар ўз самарасини берди. Натижада Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ва унинг илмий-тажриба станцияларида давлат илмий-техника дастурлари доирасида жами 13 та (1 та фундаментал ва 12 та амалий) лойиҳа бўйича илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Таҳлилларга кўра, институтда 2019 йил 2017 йилга нисбатан 7 та кўп лойиҳа доирасида изланишлар олиб борилган. Хусусан, полиз экинлари, картошка селекцияси ва уруғчилиги бўйича, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш каби масалаларга эътибор қаратилди. 

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ва унинг илмий-тажриба станцияларидаги илмий-тадқиқот ишлари натижасида янги яратилган 21 та нав ва дурагайлар давлат реестрига киритилди. Ҳимояланган майдонларда етиштириш учун помидорнинг “Умид” (черри), бодрингнинг 3 та дурагайи “Дурафшон Ғ1”, “Баҳора Ғ1”, “Сардор Ғ1”, очиқ майдонларда етиштириш учун помидорнинг “Юлдуз”, “Найман”, “Барлос”, “Дарё” ҳамда илк бор Ўзбекистонда помидор пайвандтаги “Матонат” нави, бодрингнинг 2 та дурагайи “Дояра Ғ1” ва “Ширин Ғ1”, пиёзнинг “Равнақ”; шолғомнинг “Гулшод” каби навлари шулар жумласидандир.

photo5303475417702837550.jpg

Давлат нав синаш комисcиясида иссиқхона учун помидорнинг “Наврўз”, “Янтарний”, очиқ дала учун бодрингнинг “Иффор” дурагайи, ширин қалампирнинг “Маржона”, сабзавот соясининг “Изумруд” навлари синовдан ўтмоқда. Шунингдек, помидорнинг “Осиё”, “Офарин”, “Дурдона”, бақлажоннинг “Глобус”, қовуннинг “Новоткалла”, аччиқ қалампирнинг “Шарқ гавҳари”, ноанъанавий сабзавот экини бамиянинг “Тошкент туҳфаси” навлари синовга топширилди. Ушбу янги яратилган бодрингнинг “Иффор” навига патент олиш учун интеллектуал мулк агентлигига ариза берилган.

Матбуот анжуманида мутахассислар томонидан соҳани ривожлантириш борасида халқаро ташкилотлар билан олиб борилаётган ҳамкорликнинг натижаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

– 2019 йилда кўплаб халқаро ташкилотлар, Россия, Беларусь, Хитой ва Озарбайжон каби давлатларнинг сабзавотчиликка ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари билан турли йўналишларда меморандумлар имзоланди, – дейди Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти директори Рустам Низомов. – Олимларимизнинг малакасини ошириш борасида тизимли ишлар қилинди. Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан жорий йилда институт лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан таъмирлаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, сабзавотчиликни ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган технологияларимиз хорижлик мутахассислар эътирофига сазовор бўлмоқда. Жумладан, картошка, бодринг, тарвуз етиштиришда минерал ўғитларни белгиланган меъёрларда қўллаш, помидорни пайвандлаш, такрорий экин сифатида ширин қалампир ва пиёзни кўчат орқали етиштириш технологиялари амалиётга жорий қилинмоқда.

Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сабзавотчиликда ҳосилдор янги навлар яратилмоқда