Озиқ-овқат хавфсизлигини ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлашда аграр соҳада аҳолининг ташаббуслари оммалашиб бориши натижасида аҳолининг даромадлари ҳам ошиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш янада кенгаймоқда.

Ҳозирда деярли ҳар бир ҳудуд иқлим шароити ва имконияти асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда катта тажриба тўпланган. Бу орқали нафақат маҳаллий деҳқон бозорлари, балки пойтахт бозор ва супермаркетлар, шу билан бирга экспортга ҳам сифатли маҳсулотлар етказиб берилмоқда. 

 Жумладан, Тошкент тумани аҳолиси ҳам бу борада ўз имкониятларидан самарали фойдаланиб, бу йил ҳосили учун фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 579 гектар, аҳоли ихтиёридаги ижара ерларида эса 123 гектар майдонга сабзи экилиб, жами 702 гектар ерда ҳосил етиштирди. Ҳозирда майдонлардан умумий ҳисобда 21 минг тоннадан ортиқ маҳсулот олиниши кутилмоқда.

Хусусан, биргина “Ғуломмаҳмуд Барака” агрофирмаси томонидан 114 гектар ерда тўқсонбости усулида сабзи етиштирилган бўлиб, ҳозирда бу ерда ҳосил йиғим-терим ишлари жадал олиб борилмоқда. Пишиб етилган сабзилар даланинг ўзида сараланиб, бевосита хорижий бозорга жўнатилмоқда.

Бу нафақат маҳаллий агроиқтисодий жараёнларнинг фаоллашганидан далолат, балки мамлакатимизнинг халқаро савдо майдонидаги ишончли ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Шу кунларда туманнинг барча ҳудудларида сабзи ҳосилини йиғиш бошланган. Олдинда эса бу ҳосилнинг халқаро бозорларда “Made in Uzbekistan” бренди остида муваффақият билан тақдим этилиши турибди.

Мажнунтол маҳалласида жами 453 та хонадон мавжуд бўлиб, 2 минг 996 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу ҳудудда яшовчи аҳоли жами 18 гектар томорқадан фойдаланади. 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида аҳоли томорқасидан оқилона фойдаланиш ва кўп даромад олиш, ишсизлар бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш  мақсадида 9 та хонадонга 189 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилган.

Масалан маҳалланинг Қамарнисо кўчасида яшовчи Анвар Тоҳиров хонадонида жами 12 жон яшайди. Оила аъзолари ҳаммасининг бандлиги таъминланган бўлиб, томорқанинг бир қарич хам бўш жойи қолмаган. Бу оила маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан маслаҳатлашган ҳолда иссиқхона қуришга 33 миллион сўмлик имтиёзли кредит олган эди. Саъй-ҳаракатлар туфайли бугунги кунда етиштирилган помидор маҳсулотидан жами 50 миллион сўмлик даромад олинди. Ҳисоб-китобларга кўра, тинимсиз меҳнат давомида соф фойда йилига 100 миллион сўмни ташкил этади. 

– Даромад топишда илк қадамларни ташладик. Ҳозирда олинган маблағ эвазига чорвачилик ва паррандачиликни йўлга қўйишни режа қилдик. Бунинг учун имконият ва энг аввало, хоҳиш бор. Даромад бўлгач бирни-бирга уриб янги режалар тузиш ўз-ўзидан келаверади. Режалар амалга ошгани сайин эса рўзғор ҳам, турмуш ҳам чиройли тарзда ўтади, – дейди Анвар Тоҳиров. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сабзавот етиштиришда имкониятлар ошмоқда