Сабр — энг яхши сифат
"Карантин даврида уйда қолинг ва бошқаларга ҳам ибрат кўрсатинг!"
Аслида инсон ҳар қандай шароитда ҳам сабр ва қаноат билан яшаши зарур. Зеро сабр барча фазилатларнинг асосидир! Қуръони каримда мўминларнинг асосий сифатларидан бири сабр эканлиги қайта ва қайта келтирилади.
Ҳадиси шарифларда эса ҳар бир мўмин-мусулмон банда учун беморликда сабр қилиш жаннатга эришишга сабаб бўлиши таъкидланади. Шундай экан, ишонамизки, Сиз сабрлисиз ва бугунги ташвишларни матонат билан енгиб ўтасиз! Соғлиғингизга бефарқ бўлманг. Карантин даврида уйда қолинг ва бошқаларга ҳам ибрат кўрсатинг! Бугун телевидениеда намойиш этилаётган кўрсатувларнинг барчаси сизлар учун. Мутахассислар тавсиясига амал қилинг.
Шуҳрат Қаюмов,
“O‘zbekiston” телерадиоканали сухондони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист