«Сўх тоштумори» топилган пайтда ҳеч ким бу буюмни ноёб топилма эканлигини, уни юртимиз, маданиятимиз тарихи ҳақида қимматли маълумотлар бериши мумкинлигини билмас эди.

Айтишларича, бу топилма XIX асрнинг охирги чорагида Сўхнинг юқори қисмидаги ариқлардан бирини қазиш даврида фавқулодда топилган. Маҳаллий аҳоли учун бу буюм қора рангли тошдан ясалганлиги, иккита илон бир-бирига чирмашиб ҳамла қилишаётганлигини тушунишган, холос.

Аммо Россиядан келган чиновниклар, офицерлар бундай буюмларнинг Европа бозорлари, музейларида жуда қиммат нархларга сотиш мумкинлигини билган. Шунинг учун бу буюмни арзимаган пулга маҳаллий аҳолининг қўлидан олиб, уни Тошкентдаги музейга сотишган. Аслида бу топилманинг тақдирини яхшилик билан тугаганлиги уни музейга тушиб қолганлигидир. Чунки ўша даврда жуда кўплаб топилмалар чет эллардаги музейларга сотиш учун чиқариб юборилган.

Хўш, Сўх тоштумори халқимизнинг тарихи ва маданияти тўғрисида қандай маълумот бериши мумкин ва бу буюм тарихимизда қандай аҳамиятга эга ва ундан қандай маълумотларни олишимиз мумкин? Энг аввало, бу топилма тўғрисида XX асрнинг ўрталарида мақолалар ёзган бир қатор олимлар бу буюмни милоддан аввалги иккинчи минг йилликларга оид эканлиги тўғрисидаги умумий хулосалардан нарига ўтмаган. Чунки илмий нашрларда айнан икки илон тасвиридаги худди шундай тоштуморлар дунёнинг бошқа ҳудудларида ҳам борлиги тўғрисида маълумотлар йўқ эди.

Аммо кейинги йилларда худди шундай топилмалар Ироқ ҳудудларида, Эроннинг жануби-ғарбий қисмларида ҳам аниқланди. Бу ҳудудларда топилган худди шундай топилмалар Сўхдагидан фарқли ўлароқ маълум бир ёдгорликнинг турли қатламларидан топилганлиги учун ҳам уларни даври аниқ бўлган. Шунинг учун биз Сўх тоштуморини милоддан аввалги IV минг йилликнинг ўрталаридан учинчи минг йилликнинг ўрталаригача бўлган давр, яъни энеолит ва илк бронза даврларига оид эканлигини аниқладик. Аммо кўпчиликка энеолит ва илк бронза даврлари деб саналаниши тушунарсиз бўлмаслиги учун уни тарихий-маданий жараёнлар орқали тушунтиришни маъқул деб ўйлаймиз.

Бу даврда инсоният узоқ давом этган ибтидоий тош қуролларидан фойдаланиб меҳнат қилиш усулидан энг дастлабки металлни эритиш ва унга ишлов бериш, яъни мисдан турли меҳнат қуроллари, зеб-зийнат буюмларини тайёрлаш техникасини ўрганди. Аммо, хўжаликдаги мисдан ясалган меҳнат қуроллари жамият ҳаётига сингиб кетган тош қуролларини сиқиб чиқара олмади. 

Инсоният ўзининг ҳаёт тажрибаларига таяниб мисни эритиш жараёнида унга симоб, қўрғошин каби минералларни қўшиб бронза (жез)ни ихтиро қилди. Бронза мисдан кўра анча қаттиқ металл бўлганлиги учун ҳам у тошдан меҳнат қуролларини ясашни ва умуман шу пайтга қадар инсониятнинг энг муҳим иш қуроли бўлган тошни ўз ҳаётидан сиқиб чиқара олди.

Айнан шу даврда Қадимги Шарқ ҳудудларига қўшни бўлган Туркманистоннинг Копетдоғ этакларида Марв воҳасида деҳқончилик маданияти гуллаб яшнади. Милоддан илгариги IV минг йилликнинг иккинчи ярми ва III минг йилликнинг бошларида Конетдоғнинг шимолий этакларида ва Эроннинг шимолий қисмларидаги ҳудудлардаги аҳоли ўта иссиқ ксеротермик иқлим шароити бўлиб қолганлиги туфайли ўз юртларини ташлаб Зарафшон воҳасининг юқори оқимлари томон силжиганлигини, яъни Копетдоғ этакларидаги маданият Панжикент яқинидаги Саразмгача келиб қолганлигини кўришимиз мумкин. 

Бу аҳолининг Зарафшон воҳасининг юқори қисмидаги сертупроқ, тоғ сойларидан сув ичадиган, нисбатан салқин тоғолди текисликларига қизиқишлари катта бўлди ва шунинг учун ҳам айнан шу жойга ўзларининг турар-жой маконларини тиклашганини XX асрнинг 80 йилларида Тожикистонлик археолог Абдулла ака Исақов аниқлади. Бу аҳолининг авлодлари милоддан аввалги II минг йилликнинг бошларига қадар айнан шу маконда умргузаронлик қилади.

Бу ёдгорлик жуда ноёб, илк деҳқончилик маданиятига тегишли макон бўлганлиги учун ҳам унга қизиқиш жуда катта бўлди ва шунинг учун ҳам бу ерда Франция, Россия, Япония каби давлатларнинг олимлари уни ўрганишда фаол қатнашди.

Ҳар қайси ўқувчида Саразм ёдгорлигини икир-чикиригача таърифлашдан мақсад нима, деган савол туғилиши мумкин. Ҳамма гап шундаки, Саразм ёдгорлигини қазиш жараёнида ҳам кўплаб тоштуморлар топилган бўлиб, уларнинг юза қисмида илон тасвирлари бўлмаса ҳам, аммо шакл жиҳатидан Сўх тоштуморининг айнан ўзгинасидир. Саразмликлар ишлаб чиқарган кулолчилик буюмлари, айниқса, кулолчилик буюмларини куйдириш усуллари Фарғонанинг Чуст маданияти кулолчилик буюмларини куйдириш усулларига жуда ўхшашдир. 

Яъни ҳар икки ҳолатда ҳам, кулолчилик буюмлари қўлда ясалиб, қуритилганидан кейин бир ерга тўпланади ва тезак уюми билан қопланиб, бир неча кун мобайнида куйдирилади. Натижада сопол идишларнинг юза қисмига кислород текис тарқалмаганлиги туфайли унда қорамтир, қизғиш ранглардаги доғ-доғлар ҳосил бўлган. Айрим кулолчилик буюмларининг ташқи томонидан учбурчак, ромб шаклидаги нақшлар қора ранг билан туширилган. 

Худди шундай қўлда ясалган идишга қора рангда геометрик шаклдаги ранг бериш усуллари чуст маданиятига ҳам хосдир. Аммо Саразм маданияти Фарғонанинг Чуст маданиятидан яқин минг йилдан ортиқ қадимгироқдир. Шунинг учун ҳам биз Сўх тоштуморини Фарғонага олиб келган маданият ўша Зарафшон воҳаси билан бир даврда ксеротермик иссиқ даврларда салқин ҳудудларни қидириб келган аҳоли эканлигини таъкидламоқчимиз.

Сўх тоштумори водий учун ягона эмас, Саразм ёдгорлигидан топилган тоштуморларнинг айнан ўзгинаси Андижон вилоятининг Қорасув қишлоғидаги мактаб музейида ҳам сақланмоқда. Бу тоштумор шу қишлоқ яқинида жойлашган сув омборидан топилган. Ўшдаги Сулаймонтов Музей-қўриқхонасида ҳам худди шундай тоштуморларнинг ўнга яқини сақланади. Сулаймонтов яқинидаги Овминзатовда эса, қоятошларга солинган отлардан ташқари икки бошли илон тасвири ҳам айнан Сўх тоштумори давридаги маданий ҳаёт, тасвирий санъат ва диний муҳит таъсири остида вужудга келган.

Наманган вилоятининг шимолий қисми, Косонсойнинг юқори оқимларидан ўтган асрнинг биринчи ярмида топилган Хок ва Афлотун хазиналари ҳам водийнинг милоддан илгариги иккинчи минг йиллигининг бошларига оид асори-атиқалар ҳисобланади.

Демак, Сўх тоштумори туфайли биз нафақат юртимизнинг, балки бутун Ўрта Осиёнинг, жумладан, Зарафшон воҳаси ва Фарғона водийсининг энеолит ва илк бронза даври тарихи ва маданиятини тушуниб олишимизга ёрдам берадиган топилма эгаси эканлигимиздан ғурурланишимиз, энг қадимги, Қадимги Шарқ, Элам цивилизацияларига тенг деҳқончилик маданиятига эга юрт вакиллари эканимиздан фахрланишимиз керак.

Сўхдаги тоштуморда тасвирланган иккита илоннинг бир-бирига ҳамла қилиб тургани ҳолатининг айнан ўзгинаси Эроннинг жануби-ғарбий қисмидаги Хаваж тураржой маконидан, шунингдек, Ироқ ҳудудларидан ҳам топилган. Илон образи қадимги халқларнинг тасаввурида Ер усти дунёси билан Ер ости дунёсини боғлаб тургувчи жонзот ҳисобланган. Бундан ташқари илон, аждар образи бутун Марказий Осиё халқларининг ҳаётида, диний-илоҳий тасаввурларида, жуда катта роль ўйнаган ва бу нарса моддий-маданиятимизда сақланиб қолган.

Юқорида биз талқин қилган буюмлар фақат ўтроқ деҳқончилик қилиб хўжалик юритган аҳолининг ҳаётига доир бўлса, кенг даштларда чорва молларини боқиб, кўп ҳолларда бронза қуролларини тайёрлаш бўйича ҳам катта ишларни қилиб юрган чорвадор аҳолидан қолган маданият Фарғона водийсида «Қайроққум маданияти» деб айтилади. Бу жамоалар ҳам ривожланган деҳқончилик маданияти соҳиблари билан доимий алоқада, мулоқотда бўлганлар, ҳамда уларнинг бир қисмида ўтроқлашиш жараёни кузатилади. 

Бундай ўтроқлашиш жараёнлари албатта жанубий ҳудудлардаги ўтроқ деҳқон жамоаларининг таъсири остида рўй берди. Фарғона водийсида ҳозирча бундай аҳолининг турар-жой маконларини топиш имконияти бўлмаган, лекин бундай ёдгорликларга водийнинг жанубий қисмидаги Водил, Қарамқўл, Чек, Қўчқорчи мозор-қўрғонларини қўшса бўлади. Бу мозор-қўрғонлар эндигина ўтроқлашиш жараёнини бошлаган аҳолидан қолган ёдгорликлар ҳисобланади.

Археологлардан А.Асқаров ва Ю.А.Заднепровскийлар жанубдаги деҳқон жамоаларининг таъсири остида чорвадор аҳолини ўтроқ ҳаётга ўтишганлиги ва натижада, Чуст маданияти вужудга келганлиги тўғрисидаги нуқтаи-назарларни илмий жамоатчиликка маълум қилишган эди. Биз бунга қўшимча қилиб, Чуст маданияти бободеҳқонларининг ўқ томири Саразм маданияти эканлиги ва бунга Сўх, Қорасув тоштуморлари, Хок хазинаси каби синхрон обидалар гувоҳлик беради, деб айтмоқчимиз.

Бундан ташқари, илк темир давридаги Чуст маданияти жамиятини тўлиқ «Авесто жамияти»га қўшиш керак деган фикрни биз бир нечта китобларимизда ва мақолаларда маълум қилганмиз. Аммо, кўпчилик Европалик олимлар «Авесто»да келтирилган жойларнинг номлари, турли атамалар, географик ландшафт каби фактларни келтирган ҳолда, бу жамиятнинг шимолий чегарасини Амударё билан белгилайдилар. Яъни бу билан Амударёдан шимолдаги ҳудудлар умуман «Авесто жамияти» га алоқаси йўқ деган фикрдалар.

Биз «Авесто жамияти» тўғрисида материал тўплаб юрган пайтимизда Сўхлик тарихчи олим Ўринбой Суфиев бу масалага анча ойдинлик киритадиган далилни айтди. Унинг фикрича, Эронда чоп этилган «Авесто» нусхасида Ахурамазда яратган юртлар қаторида «Сухи Фарвардин» деган атама борлиги тўғрисидаги фикрни айтди. Шунда айнан Чуст маданияти археологик комплекслари «Авесто»даги археоэтнологик ландшафтга тўғри келишини, шунинг учун ҳам бу ҳудудни «Авесто жамияти» ҳудудларига киритиш кераклигини таъкидламоқчимиз.

Милоддан аввалги III-II минг йилликлардаги Фарғона водийсидаги дин тўғрисида сўз кетганда биз фақат бу даврдаги умумий этномаданий жараёнлар билан боғлиқ тушунчалардан ўша даврдаги диний тушунчалар ва тасаввурлар тўғрисида гапиришимиз мумкин. Бундай тушунчалар тўғрисида гапириш учун бизда фақат Сўх тоштумори билан боғлиқ тушунчаларни айтиб ўтишимиз мумкин бўлади холос.

Бу тошдаги тасвирда иккита илоннинг бир-бирига ҳамла қилиб тургани тасвирланганки, бундай тасвир Қадимги Шарқ ва Ҳиндистон ҳудудларидаги аҳолининг тасаввурида илон образи бу дунё билан нариги дунёни боғлаб турувчи жонзот сифатида тасаввур қилинган. Лекин бу буюмнинг ўзи катта ва оғир бўлган тошдан ясалганлиги учун уни кўтаришга мос қилиб, унга даста ҳам ясалган. Бу буюм нимага ишлатилганлиги тўғрисидаги тушунчалар ҳам турли тумандир. 

Айрим олимлар уни «торози тоши» дейишса, бошқалари бу буюмни полвонлар машқ пайтида кўтарадиган тош бўлса керак деб ўйлашди. Шу пайтгача бундай тошлар фақат бронза даврининг турар-жойларидан, ибодатхоналаридан ёки мозорларидан топилган. Шунинг учун бу буюмларни «ибодат билан боғлиқ буюмлар бўлиши керак» дегувчиларнинг сони кўпайиб борди. Нима бўлганда ҳам бу буюмлар кўпроқ диний тушунчалар билан боғлиқ бўлганлиги кўриниб турибди.

Умуман олганда, Сўх туманидан топилган мазкур тоштумор халқимизнинг бош ўтмишидан дарак беради.

Муҳаммаджон Исомиддинов,
Фарғона давлат университети 
профессори, тарих фанлари доктори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўх тоштумори – Ўзбекистон тарихининг ноёб топилмаси