Ўзбекистон Бадиий академиясининг «Академия» галереясида рус рассомларининг Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондида сақланаётган асарларидан иборат бадиий кўргазма ташкил этилди.

"Ўзбекистон тасвирий санъатида рус рассомлари" деб номланган мазкур халқаро кўргазмада Россияда туғилиб, кейинчалик ижоди ва ҳаёт йўли Ўзбекистон билан чамбарчас боғланган мўйқалам соҳибларининг тасвирий санъат асарларига кенг ўрин берилган.  

Санъатдаги ижодий жараёнлар доимий уйғунликда, ўзаро ҳамоҳангликда кечгани билан аҳамиятли. Ўзбекистон тасвирий санъатининг XIX аср охири, XX аср бошларидаги ривожланиш босқичлари рус мусаввирларининг ижоди билан чамбарчас боғлиқ. Ўша даврдаги Ўзбекистон рассомлик мактаби шаклланишида Россия тасвирий санъат мактабларининг ўзига хос ўрни бор.  

Самарқанд ва Тошкент мактабларида ўзбек ёш рассомларини касбий тайёрлаш П.Беньков, A.Волков ва бошқа уста ижодкорлар томонидан  амалга оширилган бўлса, ўтган асрнинг 50-йилларида ёш ижодкорларга мураббийлик қилиш бир неча рассомлар авлодини етиштирган Тошкент рассомлик институти ўқитувчилари – Ленинград Бадиий академиясининг ўзбекистонлик илк битирувчилари – Р.Aҳмедов, Н.Қўзибоев, М.Саидов, Т.Оганесов ва бошқалар томонидан давом эттирилди. 

Ўзбекистон санъат усталарининг кўп миллатли таркибида рус миллатига мансуб рассомларнинг ўрни катта бўлган. Улар орасида ўзбек заминида туғилган ёки Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонга кўчирилиб, кейинчалик юртимизда муқим қолган рус миллатига мансуб рассомлар ҳам бор. Уларнинг барчаси ўзбек миллий рассомлик мактаби ривожига салмоқли ҳисса қўшган.  

Булар Ўзбекистон халқ рассомлари П.Беньков, A.Николаев (Усто Мўмин), Н.Кашина, З.Ковалевская, М.Aринин, К.Богодухов Э.Мельников, Ю.Талдикин, Н.Пудовкин, Г.Ткачев, В.Ковинин, A.Перов, Г.Чернухин ва бошқа рассомлар. Кўргазмада ана шу ижодкорларнинг картиналари билан танишиш мумкин. Бу асарларнинг аксарияти хорижда бир неча бор намойиш этилиб, мамлакатимиз тасвирий санъатининг узвий қисмига айлангани билан аҳамиятлидир.                                                                                              

Н.Усмонова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рус рассомларининг тасвирий асарлари кўргазмаси