Тошкентда Руминия миллий куни муносабати билан ушбу давлатнинг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан қабул маросими ташкил этилди.

Тантанали тадбирда ҳукуматимиз, дипломатик корпус аъзолари, ишбилармон доира вакиллари, маданият арбоблари иштирок этди.

Элчи Даниэль Кристиан Чобану Миллий байрам бутун дунёдаги руминлар учун жуда муҳим воқеа эканини таъкидлади.

– Руминия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда муваффақиятли ривожланмоқда, – жаноб Чобану. – Биз ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган фаол сиёсий, дипломатик мулоқотни қўллаб-қувватлаймиз. Руминия Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳот ва модернизация жараёнини юксак қадрлайди ва маъқуллайди. Бу ислоҳотлар икки томонлама ҳамкорлик учун янги истиқбол очади, имкониятни кенгайтирди.

Маросимда Руминия ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги кейинги йилларда жадал ривожланаётгани эътироф этилди. Руминия Констанца портини ривожлантириш ва Қора денгиз – Каспий денгизи халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратяпти. Бу йўл стратегик аҳамиятга эга. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши Ўзбекистон учун жуда фойдали бўлиб, савдо айланмасини ривожлантиришга хизмат қилади.

Чобану мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлигига Руминия элчихонаси томонидан жорий йил турли ҳамкорлар билан бирга ташкил этилган кўплаб оммавий, маданий дипломатия тадбирларини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

– Европа Иттифоқига аъзо давлат сифатида Руминия ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатни ривожлантириш тарафдори сифатидаги қарашига содиқ қолади, – деди элчи Чобану.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Руминия ЕИ ва Ўзбекистон муносабатини ривожлантириш тарафдори