Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманининг “Адолат” маҳалла фуқаролар йиғинида “Тошкент газобетон” МЧЖ қурилишда фойдаланиш учун газобетон маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда.

Мазкур Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида 50 киши меҳнат қилмоқда. 

– Лойиҳани бошлаганимиздан сўнг маҳсулотларимизга талаб орта бошлади, – дейди корхона бош директори Зҳу Хиао Чуан. – Бу лойиҳага 6 миллион 300 минг доллар миқдорида инвестиция маблағини сарфладик. Газобетон ишлаб чиқарувчи махсус техникалар Хитойдан олиб келинган. Иш жараёнида тўлиқ карантин қоидалари ҳисобга олинган. Корхонамиз ҳисобидан ҳар куни ишчиларга қўлқоп ва тиббий ниқоблар тарқатилади. Шунингдек, 3 маҳал иссиқ овқат берилади. 

Ишлаб чиқарилаётган газобетон пишиқ ғишт ўрнини босувчи иссиқлик ва совуққа чидамли замонавий маҳсулот ҳисобланади. Муҳими, маҳсулотлар маҳаллий ҳомашёлардан ишлаб чиқарилаётган бўлиб, бугунги кунда улар Тошкент ва Нурафшон шаҳарларидаги қурилиш объектларига жўнатиляпти. Келгусида қўшни давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта Чирчиқда газобетон ишлаб чиқарилмоқда