Рўзадорлар учун ифторлик
Рамазон ойи нафақат ибодат, савобларга эришиш, балки хайру саховат, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамловчи муборак ойдир.
Ифторлик дастурхони, ундаги ноз-неъматлар эса халқимизга хос, инсонийликнинг юксак кўринишини ўзида акс эттирувчи қадриятларнинг бир кўриниши бўлди. Ифторлик тадбирида туман сектор раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Ифторликда қатнашган нуроний отахонларимиз қўлларини дуога очиб, юртимиз тинчлигини, халқимиз фаровонлигини тилади.
Ўлмас Баротов, ЎзА.